Бухоро яна бир байрамни қарши олди

Бухоро шаҳридаги «Grant Bukhara Hotel»  меҳмонхонасида «Ўзархив»  агентлиги тизимида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасида оммавий ахбарот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги тизимида Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2021 йилга мўлжалланган «ЁШЛАР ДАСТУРИ» га кўра бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.

Бугунги кунда «Ўзархив» агентлиги ва унинг тизимдаги ташкилотларда жами 491 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар фаолият олиб бормокда, шундан 227 нафари ўғил болалар, 246 нафари қизларни ташкил қилади.

2020-2021 ўқув йили учун «Ўзархив» агентлиги директори У.Юсуповнинг тавсияномалари асосида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида махсус сиртқи таълим шакли бўйича 100 га якин архив ходимлари талабаликка тавсия этилди ҳамда улар синов имтихонларисиз ўқишга қабул қилинганлар.

Архивчи ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонлик ва сохага доир билимларини ошириш максадида «Зукколар» интелектуал ўйинлар ўтказилмокда.  2020 йилда ушбу ўйинларга республика бўйича жами 85 нафар ёшлар жалб этилган бўлса, 2021 йилда 100 га яқин ёшлар мазкур мусобақаларда фаол иштирок этдилар.

Республикамизда ҳар йили 9 июнь – Халқаро архивлар куни ва 15 июнь «Архив иши тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 11 йиллиги муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шулардан бири шаҳримизда соха ходимларининг куни муносабати билан «Зукколар» интелектуал ўйинлари финал боскичи бўлиб ўтди. Шунингдек, «Йилнинг энг фаол ёш архивчи ходим» республика кўрик танлови, «Нутқ маданияти ва нотиқлик» мавзуларида  мастер- класслар ўтказилади.

 Сана муносабати билан ёшларнинг маданий хордик чиқаришлари ва зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида шаҳримизнинг тарихий обидаларига саёхат ҳамда Когон шаҳар давлат архивининг фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда «Ўзархив» агентлиги директори У.Юсупов ҳамда Когон шаҳар ҳокими Ҳ.Давлатовлар иштирок этди.

                                                                                                ЎзЖИУ Бухоро вилоят бўлими