«Америка овози» мухбири Андижон тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди

«Америка овози» мухбири, журналист Навбаҳор Имомова Андижон вилоятига ижодий сафари доирасида Андижон тумани давлат хизматлари маркази фаолияти, аҳолига яратилган қулайликлар билан танишди.

Хорижлик меҳмонга вилоят ҳокимлиги вакили Элёрбек Холмирзаев ҳамда Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Маҳмуджон Абдижалиевлар ҳамроҳлик қилишди.

Учрашув давомида туман Давлат хизматлари маркази ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими фаолияти, кўрсатилаётган хизматлар, аҳоли учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумот берилди.

Америкалик журналист Н. Имомова мамлакатимизда фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилаётганлиги, асосийси, бюрократик тўсиқларга барҳам берилаётганлигини эътироф этди.

ЎзЖИУ Андижон вилоят бўлими