ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-06-08T11:21:23+05:008 Iyun, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун «Янги Ўзбекистон» ва «Правда востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров таваллуд топган кун.

Салим Дониёров 1970 йил 8 июнда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган.

Салим Дониёров Москва давлат педагогика университетини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Олий бизнес мактабини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йилда «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари бирлашган таҳририятида мухбир сифатида бошлаган. 2017 йилгача ушбу бирлашган таҳририятда ишлаган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Салим Дониёровга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий фаровонлик тилайди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси