Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Фарид Кибирович Рашидов вафот этди

2021-06-07T13:39:27+05:007 Iyun, 2021|Умумий янгиликлар|
Шу муносабати билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси устознинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Фарид Рашидов 1943 йил 5 сентябрда туғилган.
1962 йил ТашГУ (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.
Узоқ йиллар давомида ЎЗтелерадиокомпания тизимида самарали меҳнат қилган. Жумладан, Ўзбекистон телеведениесининг кинодастурлар бўлимида бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
1970 йилдан буён Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.