Таниқли ҳуқуқшунос-журналист Олимжон Ўсаров Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси этиб сайланди

2021-06-05T07:23:45+05:004 Iyun, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари V конференцияси бўлиб ўтди ва унда Уюшманинг янги раҳбари этиб таниқли ҳуқуқшунос-журналист Олимжон Ўсаров сайланди.

О.Ўсаров 1973 йил 9 апрелда Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини (1996), Тошкент Давлат юридик институтининг суд-прокурорлик факультетини (2002) тамомлаган.

Олимжон Ўсаров Олий Мажлис Қонунчалик палатаси депутати, Олий суд ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. У шу пайтга қадар «Нуроний» газетаси ҳамда «Кексалик гашти» журнали бош муҳаррири сифатида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олимжон Ўсаровни ушбу масъулиятли лавозимга сайлангани билан табриклайди ва келгуси фаолиятига муваффақият тилайди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси