“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Фарғона сафари таассуротлари

ЯШИЛ ЖАВОҲИР

Шу кунларда хоразмликларнинг Фарғонадан, фарғоналикларнинг эса Хоразмдан қадами узилмай қолди. Янги ташкил қилинган Урганч-Фарғона-Урганч доимий авиақатнови ёки хафтасига икки кун Хива-Андижон-Хива темир йўлларида азалдан дўст-қадрдон бўлиб, бир-бирларига ўзларининг иш тажрибасини ўргатиб келаётган ҳар иккала вилоят ишбилармонлари  ва тадбиркорлари вакилларини учратиш мумкин.

Наинки  ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, балки фан, маданият, санъат, адабиёт ва ОАВ соҳаларида ҳам ўзаро ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бунинг биргина ёрқин мисоли сифатида 22-27 февраль кунлари ўтказилган республика журналистларининг IX анъанавий “Чимён-2021” медиафорумини айтиш мумкин.

Тоғу тошлар дарасининг марказида жойлашган Чимён сиҳатгоҳи ҳамкасблар-нинг ўзаро қизғин бахс-мунозаралари, суҳбатлари “Ўзбекистон ОАВдаги очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзуи дастурнинг асосий диққат марказига айланди.

Журналистлар дастлаб, Фарғонанинг янги ишлаб чиқариш қувватлари – Мар-ғилондаги IT парк, хунармандлар маркази, тошдан қоғоз ишлаб чиқариш – “Fergana Stone paper” корхонаси, Лоғон қишлоғидаги тезкор технологиялар асосида фаолият юритаётган Баҳодир текстил кластер корхоналари билан яқиндан танишдилар.

Илгари хатто бирорта сартарошхонаси бўлмаган қишлоқда қад ростлаган кластерда 4000 нафар ишчи ўрни яратилган бўлиб, 24 минг тонна пахта қайта ишланади. Пойафзал, ип калава, турли  экспортбоб матолар тайёрлаш уларнинг асосий маҳсулотлари ҳисобланади.

Етакчи мутахассис Фарходжон Сарим-соқовнинг фикрича, корхона келгусида 17 минг гектар майдондаги 50 минг тоннага яқин пахта хомашёсини қайта ишлаш имкониятига эга бўларкан. Бунда экинни янги инновацион технология-томчилатиб суғориш усули айниқса, қўл келади. Қарабсизки, 4-5 йилда хақиқий ўзбек миллиардерлари пайдо бўлади.

“Фарғона хақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари таҳририятининг янги таъмирдан чиқарилган Матбуот кошонасидаги ҳамкасбларимиз билан ижодий учрашувлар ҳам катта таассуротларга бой бўлди.

Вилоят бош матбуотининг тахламдаги сонлари билан танишар эканмиз, ҳар иккала газета ҳам замон билан ҳамнафаслиги, яшил жавоҳирнинг бугуни ва эртаси журналистларнинг доимий нигоҳида эканлигини хис этдик.

Журналистлар ва блогерларнинг IX Чимён медиафоруми очилишида “XXI аср” газетаси бош муҳррири бир ажойиб гапни топиб гапирди: – Бошқа жойда иккита журналист йиғилмайдиган бир пайтда Муҳаммаджон Обидов мамлакатимиз бўйича 80 дан ортиқ қаламкашларимизни-қисматдошларимизни бошини қовуштириб, ҳам соғлигини ўйлаб, халқаро форум ўтказаяпти. Бу инсонийликнинг юксак намунаси эмасми?

Дарвоқе, ушбу анжуманнинг бош ташкилотчиси ва модератори Муҳаммаджон Обидов ҳақида. Ҳамиша ижодкорларнинг шароитини яхшилаш пайида тиниб-тинчимайдиган, узоқ йиллар республика телевидениесида, кейинчалик Фарғона Журналистлари ижодий уюшмасига раҳнамолик қилаётган ва айни пайтда “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” газеталари бош муҳаррири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист. Бевосита у кишининг ташаббуси билан бундан 9 йил муқаддам Чимён медиафоруми ташкил қилинган эди. Анаъана айланган анжуман ҳар йили узлуксиз давом этиб келаяпти. Ҳар гал барчани сергакликка, огоҳликка тортадиган мавзу ўйлаб топилади. Навбатдагиси “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидаги очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият”га бағишланди.

Мавзу доираси атрофида вилоятларнинг “Зарафшон Самарқанд”, “Эркин Қорақалпоғистон”, “Бухоро ёшлари”, Қўштепа тумани “Истиқлол йўли”, (Фарғона) газеталарининг тақдимоти ўтказилди. Қизғин фикр алмашинувлар, мунозаралар бўлди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси в.б. Х.Салимов, ЎзА бош директори А.Кўчимов, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Ш.Қудратхўжаев, “Ҳуррият”, “Ишонч”, “Нуроний”, “Кексалик гашти” нашрларининг бош муҳаррирлари Абдурасул Жумақулов, Хусан Эрматов ва Олимжон Ўсаровлар ҳамкасблари дилини ўртаётган “Газеталар яшаб қоладими?” деган ҳавотирларига жавоб топишди. Таъкидланганидек, газеталар қуёш янглиғ порлаб туради.

– Газетачиликнинг ҳеч ким англамайдиган завқи бор, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, таниқли ёзувчи ва публицист Хуршиди Дўстмуҳаммедов, – ҳақиқатан ҳам бугун ОАВ синовдан ўтмоқда. Лекин шуни ҳам бугун ОАВ синовдан ўтмоқда. Лекин шуни ёдда тутайликки, шаҳарда битта аёл қолса ҳам заргарга иш топилади. Билъакс матбуот ҳам яшаб қолади. Фақат заргарона иш тутишимиз керак. Одамларни танқидий-таҳлилий фикрлашга ўргатиш, бунинг учун ўзимиз таҳлилчи бўлишимиз керак. Хушёр тортадиган ва тортдирадиган, саволли сарлавҳали мақолалар ёзинг. Масалан, “Ҳуррият”дагидек, “Йўғ-е!” Тулкининг замони келдими? Ёки “каловини топсанг…”.

“Ишонч” йилнинг энг сара мақолаларини тўплаб китоб чиқарди. Таҳсинга лойиқ!

Биз ахборот майдонининг жангчиларимиз. Эзгу сўз – ҳамиша ғолиб.

Сафаримиз қариди. Анжумандан олган ёлқинлар энди газета саҳифаларига кўчди, мунозаралар яна давом этади.

Асоси гапни йўлда “Марғилон” вокзалига қайтарканмиз, ҳафта давомида бизга ҳамроҳлик қилган ҳайдовчимиз Раҳимжон ака эрталабки тонг шафағида айтдилар:

– Жамадонларингизга эҳтиёж бўлинг. Йўқса, уч юзта ош қилсак ҳам татимайди.

Дарвоқе, сафар халтамизда нималар бор? Даврий нашрларнинг янги сонлари ва … ён дафтар ва қалам! Демак, биз журналистлар яна йўлдамиз.

Ш.МАШАРИПОВ,

Хива-Фарғона-Хива.

(«Хива тонги» газетасининг 03.03.2021й. №4, 20.03.2021й. №5-6 сонлари).

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 5 / 5. Baholaganlar soni: 1

OAV nomi va parolini kiriting!