“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

.Воқеа арафасида

ЖАННАТМОНАНД ФАРҒОНА ЧОРЛАЙДИ

Гўзал ва фаровон Ўзбекистонимизнинг ҳар бир гўшаси қарли, азиз. Масалан, Фарғона нафақат Швецариядек ажойиб табиат манзаралари, балки аскияси ҳамиша тилининг учида турадиган мард, жасур деҳқонлари, олийхиммат инсонлари билан ҳам машҳур. Бақувват азим чинорлари минг йиллик тарихдан сўйласа, виқорли тоғлари, Шохимардон сойлари чорлайди. Фақат, ўзбек ўзидан ортиб, баъзан мана шундай сўлим ва баҳаво жойларга саёҳатга чиқишни орқага суради. Орзу қиламиз, холос. Бу ҳақда Давлатимиз раҳбари ўтган йили 12-13 декабрь кунлари воҳамизга ташрифи чоғида жуда тассуф билан таъкидлаган эдилар.

“30 фоиз фарғоналик Хивани кўрмаган, 30 фоиз Хивалик ҳам Фарғонанп кўрмаган”. Тан олайлик, бу ҳақиқат! Муаммони ҳам ўзлари ечиб бердилар: “Икки томонга поездлар қатновини йўлга қўямиз. 30 фоизлик чегирма билан самолётда чартер рейсларини ташкил қиламиз”.

Бизнинг-ча, бундай ортиғи бўлмайди. “Юрган дарё, ўтирган бўйра” деб бежиз айтилмаган. Буни қарангки давлатимиз раҳбарининг шу сўзларига жавобан Фарғона вилояти Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, “Фарғона ҳақиқати” ва “Фарганская правда” газеталари бош муҳаррири, ҳамиша ижодкорлар учун эзгу ва савоб ишларнинг пайида юрадиган Муҳаммаджон Обидов Пойтахт ва вилоятлардаги 80 нафардан ортиқ қалам аҳилларини анъанавий “Чимён-2021” медиафорумига чорламоқда.

– “Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидаги очиқлик, сўз эркинлиги ва жамият” мавзуидаги ушбу машваратни ўтказишдан асосий мақсад журналистлар ва блогерлар билан яқин мулоқотлар қилишдан ташқари уларнинг соғликларини мустаҳкамлаш, санаторияда дам олишларини ҳам ташкил этишдир, – дейди М.Обидов, – шунингдек, вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар уюштириш, юқори технологиялар билан яқиндан таништириш ҳамда фотожурналистларимиз Муқимжон Қодиров ва Шерзод Қорабоевларнинг ижодий кўргазмаси очилишида иштирок этиш ҳам дастурдан ўрин олган.

Ўйлаймизки, бундай учрашувлар журналистларнинг келгуси фаолиятида, қизиқарли ва мазмунли мақолалар тайёрлашда жуда асқотади.

Ҳа, Чимён медиафорумида кутилаётган мақсад  ҳам аслида шундай! Пойтахт ҳамда вилоятлардан ташриф буюраётган оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларининг нашрларида водийдан олган таассуротларини муштарийларга турли шак-мазмунда етказиб, уларнинг фарғоналиклар ҳаёти ҳақидаги тасаввурларини янада бойитадилар. Ва албатта, жаннатмакон юртимизнинг мана шундай гўзал масканларига тез-тез саёҳат қилиш иштиёқини ҳам оширадилар.

Ш.МАШАРИПОВ.

(«Хива тонги» газетасининг 02.02.2021й. №3 сони).

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 5 / 5. Baholaganlar soni: 1

OAV nomi va parolini kiriting!