“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Ибратли умр соҳиблари

ХАЛОВАТИДАН КЕЧГАН РАИС

…Унинг билан кўришган, суҳбат қурган одам кичкинагина жуссасида бутун бошли маҳалланинг дарду ташвишларини кўтариб юрганига қойил қолмай иложи йўқ. Ҳа, ҳақиқатан ҳам Хива шаҳридаги “Каптархона” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Сададдин Усмонов ана шундай заҳматкаш, тиниб-тинчимас фидойи инсонлардан бири.

Унинг учун аниқ кундалик иш тартиби йўқ. Эрталаб барвақт туради-да, хонадонма-хонадон кириб-чиқишни бошлайди. Ким қандай яшаяпти, остонасини озода тутаяптими, оиладагилар соғ-омонми, қандай муаммолар қийнаяпти  – бари-барини ўрганишга, ечимини топишга одатланган. Сўнг-ра… қарийиб 100 йиллик тарихга эга Тўра ховузга нигоҳ ташлаб, унинг бўйида қад ростлаган МФЙ биносига кириб келади.

Бу ерда уни маҳалланинг бугуни ва эртасига алоқадор келгуси вазифалар кутиб турган бўлади. Қабулига келган маҳалла аҳли билан дилдан суҳбатлашади, дарду муаммосини тинглайди, ечимини топиш йўлларини ўйлайди…

Айниқса, “Маҳалла раиси – ислоҳотчи” янги тизими бўйича камбағалликни қис-қартириш, иш билан таъминлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаш-тириш, тўй-маросимларни ихчамлаштириш каби устувор вазифаларга асосий диққат-эътиборини қаратади.

Кечқурун қоронғу оқшомда ҳаловатидан кечган раис уйига қайтиб, ўз остонасига оҳиста қадам босади. Ҳамма-ҳамма – каттасидан тортиб, кичигигача ширин уйқуда. Уларга халал бермай ўрнига чўзилади. Гоҳида уйқу ҳам дарров келавермайди. Яна маҳалланинг бутун бўйи басти кўз олдида намоён бўлаверади…

Бу оилага ҳамма ҳавас қилади. Турмуш ўртоғи меҳнат фахрийси Бекпош-ша Жуманиязова билан бир этак ўғил-қизлар, невараларини тарбиялаб вояга етказишди. Фарзандлар турли касбларда элу юртимизга наф келтиришаётир.

Табиатан хушфеъл, серҳаракат бу инсоннинг ҳаёт йўлларига назар ташласак, оддий оилада туғилиб ўсгани, ҳозирги УрДУда ўқигани, қисқа фурсат “Тошховузская правда” газета-си мухбири, шу шаҳардаги давлат тарихи музейи раҳбари вазифасида ишлаганидан воқиф бўламиз. Шундан кейинги фаолияти бевосита қадрдон шаҳри – Хива билан чамбарчас боғлиқ. Ўқитувчи, 1-сон мактаб директори, аввал “Қумяска” ва “Лолазор”, ҳозирда “Каптархона” МФЙ раиси бўлиб, узоқ йиллардан бери маҳалла тизимида ишлаб, тажриба, обрў эътибор қозониб келмоқда.

“Каптархона”да бугунги кунда 612 оила ва 412 хонадонда 2645 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда. Ўй-ташвишлари ҳам ўзларига яраша. Ҳар қалай ичимлик суви, электр энергияси, табиий газ масалалари бир мунча хал этилган бўлса-да, ноқонуний қурилишлар, эски турар-жойлар, қаъла деворлари атрофидаги нохуш манзаралар гоҳида дилни хира қилади. Узоқ йиллардан бери хал қилинмай келаётган қадимий сув хавзаси – Тўра ховуз тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, яна маҳалла аҳлининг файзли гўшасига айлантирилди.

– Дарвоқе, маҳаллангиз нега “Каптархона” деб аталади. Ҳақиқатан бу ерда каптарлар асраладими? – қизиқиб сўрай-миз оқсоқолдан.

– Қадимдан бу ерда серфарзанд оилалар кўп бўлган. Табийки болаларининг каптарга қизиқиши ҳам катта эди. Хайит-байрам кунлари самога варраклар билан бирга каптарлар ҳам учиришарди. Ҳозир ҳам бу ўлмас қадрият сақланиб қолган. Айниқса, Наврўз, Мустақиллик кунлари осмон қушларга тўлганини кўрасиз.

Буларни қайд қилишдан асл муддао – ҳамиша ана шундай хайрли ва эзгу ишларнинг бошида турадиган маҳалла дарғаси Сададдин Усмонов янги йил арафасида 70 ёш остонасига қадам қўйди. Уни кўрган кишининг бунга ишониши қийин. Чунки у ҳозир ҳам табаррук ёшда бардам-бақувват. Ҳар куни Оллоҳнинг мўл-мўл нури сочилаётган шаҳарда маҳалладошларининг истиқбо-лига пешвоз чиқиб, уларнинг дарду муаммосини эшитади. Илоҳим, эл-юрт дардида ёниб яшаётган бундай одамларнинг йўллари ҳамиша очиқ бўлсин.

Ш.МАШАРИПОВ.

 

(«Хива тонги» газетасининг 01.01.2021й. №1 сони).

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!