“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Қутлуғ ташрифлар

 

ИЛК ПОЕЗДНИНГ БИРИНЧИ ЙЎЛОВЧИСИ КИМ БЎЛГАН ?!

Қадимий шаҳримизга темир йўл қатнови

бошланганига икки йил тўлди.

 

Муҳтарам Президентимизнинг ҳар сафар Хивага ташрифи қутлуғ қадамлар, янгидан-янги ғоялар ва лойиҳалар билан кечади. Бундан икки йил муқаддам аср қурилиши деб ном олган темир йўл ҳамда муҳташам вокзалнинг ишга туширилиши Исломхўжа ва халқимизнинг юз йиллик орзу-умидлари бевосита юртбошимизнинг ташаббуслари билан амалга оширилди. Бу унитилмас воқеа Ўзбекистон  тарихига, Хива солномасига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди.

Ҳа, унда поезднинг илк йўловчиси ким бўлган экан, деб қизиқишингиз табиий. 2018 йил 29 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва унга ҳамроҳ бўлганлар Урганч темир йўл вокзалидан янги Хива вокзалига келган дастлабки йўловчилари бўлишди.

Шу кундан эътиборан “Тошкент-Хива-Тошкент” темир йўли расман очилди.

2018 йил 4 декабрь куни эса Пойтахтимиздану ушу йўналишдаги поездда етиб келган Республикамизнинг таниқли фан-маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик, давлат бошқаруви ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар Хива вокзалида ўтказилган тантаналарда иштирок этишди.

2018 йил 15 декабрдан бошлаб, “Тошкент- Хива Тошкент” йўналишида поездлар қатнови доимий йўлга қўйилди.

Бу йил Хива шаҳри Турк дунёсининг пойтахти деб эълон қилинган. Яқинда Президентимиз БМТнинг 75-юбилейи сессиясида жаҳон минбаридан туриб, илк марта она тилимизда сўзлаб, 2021 йил Хива шаҳрида  ЮНЕСКО билан ҳамкорликда “Марказий Осиё”: Буюк цивилизациялар  чорраҳасида” мавзуи бўйича Халқаро форум ўтказишга тайёрлигини билдирдилар. Демак,  бундан ҳам кўриниб турибдики, Хива  кейинги йилларда Халқаро анжуманлар, форумлар марказига айланиб бормоқда.

Мағрибдан Машриққача маълуму машхур, қадимий ва ҳамиша навқирон қаъламиз билан пойтахтимиз  ўртасида қатнаётган пўлат тулпорлар ана шундай буюк мақсадларга хизмат қилиш шак-шубҳасиз.

Президентимизнинг мамлакатимиз ҳар бир гўшасига қутлуғ ташрифлари ўзлари таъбири билан айтганда инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир.

Ш.МАШАРИПОВ.

(«Хива тонги» газетасининг 05.12.2020й. №24 сони).

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!