“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

УНУТМАНГКИ СИЗНИ ВАТАН КУТАДИ

Бу кун Хивалик ёшларга олам-олам қувончу шодликлар ато этди. Айниқса, тумандаги “Дашёқ” МФЙдаги “Дам олиш хиёбони”нинг гарчи фойдаланишга топширилиш онлари йигит-қизлар ва уларнинг ота-оналари бир умр ёдида қолди.

– Бундан 33 йил муқаддам, собиқ “Хива” жамоа хўжалиги раиси, раҳматли Матмурод Отабоевнинг ташаббуси билан қишлоғимиз марказида ўйингоҳ қурилган эди, – дейди маҳалла отахони Ортиқ Ваисов, – бугунги кунда эса бу ер тадбиркор Темур Мадаминов томонидан қайта таъмирланиб, “Паҳлавон авлод” спорт мажмуасига айлантирганидан мамнунмиз.

Дарҳақиқат “Микрокредитбанк” ва Ёшлар иттифоқи кредит маблағлари ҳисобига 6900 метр майдондаги мажмуада 380 миллион сўмлик ишлар амалга оширилди. Ёшларнинг севимли масканига айланаётган янги хиёбоннинг очилиш маросимида иштирок этган вилоят ҳокими С.Салаев ва туман ҳокими О.А.Матяқубоқ йиғилганларни унутилмас сана билан самимий муборакбод этди.

Шунингдек “Ёшлар куни арафасида шаҳримизда ҳам ажойиб тадбирлар ўтказилди.

12-сон мактабда битирувчи ўқувчиларнинг учрашуви масофавий ўтказилиб, ҳоким С.М.Жуманиязов ва 4-сектор раҳбар Р.Эшчанов уларни самимий муборакбод этдилар. Ўқишда аълочи, жамоат ишларида фаол битирувчилардан 15 нафари олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишди.

– Бугун менинг қувончимнинг чеки йўқ, – дейди Онахон Қадамова, – синфдошларим,  устозларим билан хайрлашар эканман, келгусида олий ўқув юртига ўқишга кириб, Ватанимга, ота-онамга муносиб фарзанд бўлишни мақсад қилиб олдим.

Унинг каби мактабни олтин медаль билан битказган синфдошлари Руҳсора Салаева, Шоҳсанам Ашурова, Руҳсора Саидназарова, Мафтун Пўлатова ва бошқалар ҳам айнан олийгоҳларга йўл олиш истагидалар.

– Мактабимизнинг фахрига айланган бу ёшлар албатта, ишончимизни оқлайдилар, – дейди уларнинг устоз ўқитувчиси Райхона Собиржонова, – ҳаётга йўлланма олаётган 216 нафар битирувчиларнинг ҳаммаси юксак орзу умидлар сари интилмоқдалар.

Ҳа, кўзларингиз яшнаб, порлаб турган азиз битирувчилар, унутмангки, Сизни Ватан кутади!

Ш.МАШАРИПОВ,

“Хива тонги” газетаси муҳаррири.

(«Хива тонги» газетасининг 01.07.2020й. №14 сони).

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.5 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!