“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

«ЮКСАЛИШ» ТУМАН ШАРАФИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

   Аввал хабар қилганимиздек шу йилнинг 18-21 май кунлари Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғининг кубоги учун Нишон туман босқичи мусобақаси ўтказилган эди.

 

Туман жисмоний тарбия ва спорт бўлимидан олинган маълумотга кўра ушбу спорт мусобақасида тумандаги 28 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 196 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этдилар. Туман маданият бўлими қошидаги фольклор-этнографик дастаси санъаткорларининг чиқишлари спортчиларга куч бағишлади.

 

Кескин ва муросасиз тарзда ўтказилган мусобақада ёшлар чаққон ва эпчилликларини намоён қилдилар. Баҳсларда «Юксалиш» ва «Навбаҳор» маҳалласи ёшлари ўзаро куч синашиб, «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини ёшларидан ташкил топган жамоа «навбаҳор»ликлардан устун келди. «Юксалиш» маҳалласи жамоаси 5-1 ҳисобида «Навбаҳор» маҳалласи жамоасини мағлубиятга учратиб, «Юксалиш»лик ёшлар вилоят босқичига йўлларма олдилар. Улар энди туман шарафини ҳимоя қиладилар. «Юксалиш» маҳалласи 1-, «Навбаҳор» 2-, «Гулзор» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Мусобқа якунида ғолиб жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
-Спортнинг мини футбол тури бўйича ўтказилган мусобақаларда ёшлар бўш вақтларини мазмунли ўтказибгина қолмай, саломатликларини ҳам мустаҳкамлайдилар, -дейди Нишон туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими оммавий спортни ривожлантириш бўйича бош инспектори Худоёр Искандаров. -Умид қиламизки, «Юксалиш» ёшлари вилоят босқичига пухта тайёргарлик кўриб, ғалабага бўлган ишончни сўндирмайдилар.

Омад   Сизга «Юксалиш» ёшлари!

Шавкат СУЛТОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси

P.S. Ушбу мақола 23.05.2021 йилда «farovon-yurt.uz» cайтида жойлаштирган.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!