“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ЎРМОНЛАР-БОЙЛИГИМИЗ

   «Ўрмонларни кўпайтириш ўрмонлардан доимий фойдаланувчилар томонидан ҳудудларнинг сердарахтлилигини ошириш, ўрмонларнинг нав таркибини яхшилаш, қимматли навли дарахтларни кўпайтириш ва эрозия жараёнларининг олдини олиш мақсадида махсус дастурлар асосида олиб борилади. Ўрмонларни кўпайтириш учун бериб қўйилган қишлоқ хўжалигига ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади.»

Юқоридаги сатрлар Ўзбекистон Республикасининг «Ўрмон тўғрисида»ги Қонуннинг Ўрмонларни кўпайтириш ҳақидаги 35-моддасидан келтирилди. Ўрмонлар нафақат бойлигимиз, балки инсон умрини узайтирадиган манба ҳам ҳисобланади. Табиатнинг мусаффолигини таъминлаш, инсоннинг нафас олишини яхшилайди. Шу боис бутасимон ўсимликларни кўпайтириш орқали ўрмон фондини кенгайтириш учун юртимизда кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Яқинда  Шўртан  ўрмон хўжалигининг Қарши тумани участкасида ташкил этилган кўргазмали семинар бунга яққол мисол бўлади.
Журналист ва блогерлар, ўрмон хўжалигининг туманлардаги вакиллари ва мутахассислари иштирок этган кўргазмали семинарда ўрмон хўжаликларида етиштирилган дарахт навлари, ўрмон маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этилди.

-Бугунги кунда республикамизда пистанинг 13 нави яратилган,-деди семинарда иштирок этган Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров. -Республикамизда банан, киви сингари субтропик ўсимликлар ҳам парваришланмоқда. «Павлания» ва бутасимон «Лаванда» ўсимлигини етиштириш ва парваришлаш катта иқтисодий самара беради. Мақсад-ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш орқали ўрмонларни кўпайтириб, Она табиатимизнинг мусаффолигини таъминлаш.   

Бутасимон ўсимликларнинг афзалликлари ҳақида кўп гапириш мумкин. Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг нав таркибини яхшилаш, ўрмон мелиорацияси ва ўрмонларни плантация усулида етиштириш қонуннинг 36-моддасида ўз аксини топган. Шу куни бу ерда маҳаллий шароитда етиштирилиб, кўпайтирилган «Лаванда» ўсимлигини экиш усуллари амалий машғулотлар орқаликўрсатилди.
-Ҳали фойдаланилмаган ерлар анчагина,-деди Қашқадарё вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси бошлиғи Абдулла Ёзиев. -Бу борада воҳада кўпгина амалий ишлар қилинаётир. Баҳорги кўчат экиш мавсуми яқинлашгани сари соҳа ходимларининг масъулиятлари ҳам ошади. Юртимизни боғ-роғларга айлантириш учун ўрмон хўжалиги фондини кўпайтираверамиз. Ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, нав таркиби ва сифатини яхшилаш қонун ҳужжатларида ўз аксини топган.
Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси раиси Низомиддин Бакиров журналист ва блогерларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Шавкат СУЛТОНОВ,

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси.

P.S.Ушбу мақола 27.01.2021 йилда «farovon-yurt.uz» сайтида жойлаштирган.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!