“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Гулбаҳор Саидғаниева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

ИНСОН ТАБИАТНИНГ БИР БЎЛАГИДИР

                — Гўзал водийнинг бетакрор табиати  кишини  ҳайратга солади.  Гулбаҳор опа, ота маконингиз Фарғонанинг тупроғи, иқлими, пурвиқор тоғларини бир шоир ва фарзанд сифатида қандай тасвирлайсиз?

— Фарғонада туғилганман. Азим чинорлару ҳайбатли толларга маҳлиё бўлиб улғайганман. Фарғонада ёз чоғлари ҳаво 40-50 даража иссиқда, кун тиккага келиб қиздирганда ҳам шаҳардаги чинорлар ерга тангадай офтоб туширмас эди. Фарғонани яшил чинорлари билан эслайман…Дарвоқе, бир вақтлар шаҳарнинг гербидаги тимсоли чинор эди. Фарғона тоғлар билан ўралган ҳудуд. Баъзи вақтларда, айниқса, баҳор осмони тиниқлашганда тоғлар яққол кўриниб қолади. Бу эртакмонанд манзаранинг ичида яшаётганингиз ҳайратлантиради. Қуйидаги сатрларим шундай пайтларда туғилган:

Тоғлар қучиб турган Фарғонам менинг,

Водийнинг бағрида дурдонам менинг.

Ёки қуйидаги шеърим ҳам ватан ичра ватан — ҳовлимиз табиатидан таъсирланиб ёзилган:

ОТАМНИ ЭСЛАБ
Фарғонадабирҳовли бор –
Гулобдандирҳавоси.
Баҳорларимўъжизакор,
Майин эсарсабоси.

Ундаҳартонгкуларзаррин,
Жаннаткабичиройи.
Болалигимқўшиқларин
Қушларқилархиргойи.

Буҳовлидақуёшзардан
Меҳртўкарилоҳий.
Нурларўпгандарвозада
Бормиотамнигоҳи…

Фарғона табиатини тасвирлашга тил ожиз. Ёз ойлари Шоҳимардон тоғларига чиқсангиз борми. Бундай гўзал манзара Ўзбекистоннинг бошқа ерида бўлмаса керак.

                — Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар азалий ва абадий мавзу.  Табиатнинг инсон характерига таъсирини кузатганмисиз?

Табиат ва инсон уйғун яралган. Чунки инсоннинг ўзи табиатнинг бир бўлагидир. Инсон кайфияти, характери ҳам маълум маънода унга боғлиқ. Илк ижодий машқларимда “Ҳисларимга ҳамроз табиат” деган сатрларни битгандим. Бу сатр билан бошланувчи шеърим 10-синфда ўқиётганимда  “Шонли меҳнат” район газетасида босилиб чиққан.

Мен шахсан ўзимни табиатнинг бир зарраси деб ҳис қилар эканман, табиатдаги ҳар бир ўзгариш руҳиятимга таъсир қилмасдан қолмайди. Менинг тақдирим табиатга боғлиқ, мен унинг тақдирига масъулман. Кўп ҳолларда, айниқса, ижодкор инсонларга табиатдаги ўзгшаришлар, об-ҳаво, иқлим, табиат манзаралари қаттиқ таъсир қилади. Масалан, ўзим ёшлигимда кеч кузда Фарғонанинг чинорларидан тўкилган олтин хазонларга тўла йўлакларида кезишни, хаёл суришни, ижодий завққа берилишни севардим. Кейинчалик ҳам ёмғирлар фаслида баҳорий яшилликка бурканган табиатдан завқланиб қанчадан-қанча шеърлар битганман.

Характер масаласига келсак, бу инсонга Яратган томонидан берилган ўзгармас феъл-атвордир, аммо унинг инсон қайси бурж таъсири остида туғилиши билан боғлиқ ҳолда берилиши ҳам мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас.

Ҳар бир вилоятнинг табиати ўзига хос, бири-бирини такрорламайди. Айни пайтда, экологик бузилишлар, фожиалар ҳам ҳар ерда турлича… Сизнингча, бу бир вилоят аҳолисининг табиатга муҳаббати озлигиданми?

— Тўғри айтасиз, ҳар бир вилоят табиати ўзига хосдир. Юқорида айтганимдек, Фарғона яшилликка бурканганлиги, зумрад баҳори, мовий тоғлари, тиниқ осмони, гуллаган ёки ларзон мевали боғлари, шарқироқ сойлари билан ажралиб туради. Лекин қайсидир йиллари шаҳарнниг улкан чинорлари кесилди, бу иш ободонлаштириш, янги шаҳарсозлик ниқоби остида республика бўйича масъулиятсиз раҳбарларнинг қўли билан амалга оширилди, эндиликда  республиканинг барча шаҳарлари бир-бирига ўхшаган бўлиб қолди. Масалан, ман илгари Фарғонани чинорлари кўплиги, сокинлиги, аҳолисининг табиати жиҳатидан Чирчиқ шаҳрига ўхшатардим. Бошқа жойларда тубдан фарқ кўрардим. Ҳозир архитектура жиҳатдан кўп жойлар бир хил, улкан дарахтларининг, табиатининг ўзгарганлиги жиҳатидан ҳам… Одамларда ҳам табиатга муносабат, муҳаббат ўзгарган бўлиши мумкин. Чунки ариқлар, каналлар, сойларни ифлослантириш, чиқиндилар ташлаш бу ҳар бир инсоннинг табиатга муносабатидан келиб чиқади. Буни энди давлат тартибга солиши шартмас, ҳар бир инсон ўз виждон амри билан масъуллик ҳис қилиши керак.  Ҳар бир гиёҳни, ниҳолни тирик жон деб ҳис қилсак, ҳар бир яяратиқни, у хоҳ сув бўлсин, хоҳ майса бўлсин, хоҳ жонивор бўлсин, ўзимизга тенг деб ҳис қилсак, у ҳам, биз ҳам Оллоҳ олдида тенгмиз деб ҳис қилсаккина, уволдан, тирикликка зиён етказишгдан қўрқсаккина табиатга муҳаббатимизни, Яратганга муҳаббатимизни намоён этган бўламиз.

  • Шоир сифатида табиатга муносабатингиз…
    • Бутун ижодим шоир сифатида табиатга муносабатимдан иборат…
  • “Ой йўли” китобингизда ойдаги сеҳр-жоду тўғрисида сўзлагансиз…

— “Ой йўли”да ойнинг жодулари, сеҳрли кечаларнинг ёғдусига мафтун бўлганимча бор. Ой йўлининг ўзи бутун кечага тенг. Табиат қонунлари ҳисоб-китоби бошқачадир, лекин шоир учун унинг муддати тонг саҳаргача. Шу саҳарга етгунча ошиқ инсон (кимга, нимага ошиқлиги кенг мавзу) уйқу нима билмайди, бедордир, ўй-у санодадир, ой йўли унинг изтироблар йўлидир.

 

  • Болалик хотираларингиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

— О, болалик…Ерга урса, кўкка сапчирдим. Бутунлай дарахтлар устида, томда юрардим. Уйимизда мевали дарахт кўп эди. Ҳар бири билан дўст эдим ва ҳар бири билан суҳбатлашардим. Дадам боғбон ҳам эдилар. Ҳовлининг четроғидаги бир беҳи дарахтимни болаликда ўқиган Гектор Малонинг “Саёқ труппа” асаридаги Ремининг нок дарахти деб ҳис қилардим. Реми яшаган оламда, асар воқеалари ичида яшардим. Китобларимни қандак ўрик устига чиқиб ўтириб ўқирдим. Оқ ўрик гуллаган чоғ ним яшил бўлган тол ранги ила тиниқ мовий осмон ва оқ булутга уйғунлашганини акварелда чизганман. Сўри устига ёнбошлаб соя берган катта беҳи дарахтини ҳам чизганман. Мен учун бирор ўсган гиёҳ, дарахтлару гуллар оддий эмасди.

  • Фермерлик фаолияти, деҳқон меҳнати ҳақида нималар дея оласиз?

— Элнинг ризқ-рўзини яратувчи деҳқонлардир. Фермерлик фаолияти ва деҳқонларга эркинлик берсак, шароит яратсак, элимиз тўқ бўлади. Мана яқиндагина пандемия карантини шароитида деярли жуда кўп соҳа фаолиятдан тўхтади. Лекин далада иш тўхтамади. Шу фермерлар, деҳқонлар меҳнати туфайли карантинда ўтирган инсонларнинг озиқ-овқат етишмаслиги муаммоси бўлмади. Мамлакат озиқ-овқат заҳираси ҳам етарли бўлди. Пандемия даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти асосий ўрин эгаллади ва малакатимиз иқтисодий кўрсаткичларининг тушиб кетмаслигига сабаб бўлди. Бироқ ёз ойларида фермер хўжаликлари раҳбарларидан суғориш учун сув етишмаслиги бўйича мурожаатлар кўп бўлди. Бугун мамлакат ирригация тизими ислоҳотларга муҳтож. Томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий этиш, канал ва ариқлар кўзини очиш, сув хўжалигидаги камчилик ва муаммоларни бартараф этиш зарур. Бу йил ўзим сайланган округдан 200-300 чоғли фермерлар айнан шу сув масаласида менга мурожаат қилдилар. Агар улар қўйган масала ечилиб, янги ариқ ишга тушадиган бўлса, ҳар бири ўнтадан одамни ишга олишга тайёр, демак, туманда 3000 одам доимий иш билан таъминланади. Айрим бундай масалаларда депутат сифатида фермерлар ва аҳоли хонадонларига суғориш учун сув етиб боришига вилоят раҳбарлари ва туман кенгаши депутатлари билан бирга ёрдам қилган ўринларимиз ҳам бўлди.

— Олий мажлисдаги фаолиятингиз, инновацион ғояларнинг ҳаётга тадбиқ қилиниши борасидаги фикрларингиз.

— Олий мажлисда қишлоқ хўжалиги соҳасига оид қонун лойиҳалари ҳам муҳокамада бўлади. Соҳага яқин кишилар бундай муҳокамаларда кўпроқ қатнашадилар. Инновация бугун ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига керак. Юқорида айтганимдек, томчилатиб суғориш технологияси, айниқса, долзарб бўлиб турибди. Умуман, маҳсулот етиштиришда ҳам инновацион усуллардан фойдаланиш кам меҳнат ва маблағ сарф қилиб, кўп, самарали ва фойдали ҳосил олиш гаровидир. Бугун тадбиркорларда  имконият катта, хорижий технологияларни ўрганиб уларни татбиқ қилиш билан бирга, ўзимизнинг фермер ва деҳқонларнинг яратган усуллари жаҳонга ўрнак бўлгулик. Масалан, Олтиариқ деҳқонларининг узум етиштириш ва уни сақлаш тажрибалари бошқа ҳеч қаерда йўқ, баҳор келиб токда  узум янгидан гуллаганда ҳам ўтган йилги узумни янгидек дастурхонингизга тортишади. Қолаверса, цитрус меваларни ҳам ўзимизда ўзимизнинг мевадек етиштириб беришнинг ҳавосини олди азаматлар. Бу соҳани қўллаб-қувватлаш керак. Токи тадбиркор, фермер, деҳқон меҳнатига, маблағига куйиб қолмайдиган қилиш керак. Уларга ёзда ҳам, қишда ҳам керакли шароитни яратиш, сара уруғлик ва ўғитлар билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни йиғиш, экспортини ташкиллаш ишларини йўлга қўйиш керак.

“Ҳаракатлар стратегияси”нниг 3-қисмида белгиланган вазифалардан бири уруғлик етиштириш лабораторияларини яратиш, селекционерликни ривожлантиришдир. Жумладан, бизда картошкачилик оқсайди, ҳар йили четдан бир марталик уруғлик олинади. Унинг ўрнига ҳамкорлик асосида ўзимизда уруғчилик лабораторияси ташкил этилса, нафақат республикамизни, балки қўшни давлатларни ҳам бемалол сара уруғлик билан таъминлаш имконияти туғилади.

Суҳбатимизнинг аввалида тупроқ, иқлим ҳақида сўз очгандик. Юртимизнинг иқлими, шароити, тупроғи қилинган меҳнатга яраша мўл ризқ беради, тупроқдан олтин ундириш мумкин. Бу йўлда меҳнат қилаётган инсонларнинг барчасига куч-қувват, соғлик тилаган ҳолда доимо элимизнинг ризқи бутун бўлсин дейман.

Муяссар ИБРОҲИМОВА суҳбатлашди

Фермержурнали 2020 йил 9сон

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!