“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ЕР ФАЛСАФАСИ

Нега биз, инсонлар умр бўйи тупроққа талпинамиз? Ҳеч бўлмаса, бир дарахт, бир гул экамиз. Оёқяланг юриб яйраймиз, хотиржам тортамиз. Она ер, дея эъзозлаймиз, олисласак соғинчдан юракларимиз ўртанади, ҳатто бир зарра чангини-да қўмсаймиз. Ота-боболаримиз қадим замонлардан фанда маълум бўлмаса-да, ердан руҳий қувват олиш сирларини билишган. Ўзлари билан доим тупроқ олиб юришган. Бу муҳаббатнинг боиси тупроқдан яралиб яна тупроққа қайтишимиздир, эҳтимол…

Ер шари қачон яралган, қанча вақтдан бери ерда ҳаёт давом этади? Турли фаразлар бўлса-да, бу саволга ҳанузгача аниқ  жавоб топилмаган. Олам – бу чексиз ва чегарасиз дунёдир. Унинг на бошланиши ва на охири маьлум эмас. У ҳеч қандай табиий чегарага эга эмас.

“Оллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Оллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришди. (Оят) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди». Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оят) «Ва ерни ундан кейин тўшади». Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оят) «Оллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани». Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб термоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди. Оллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди”, дейилади “Қиссаси Рабғузий” асарида.

Ернинг шакли қандай, деган муаммо қадимдан олимларни қизиқтириб келган. Ернинг шаклини ясси, япалоқ, текис, қабариқ, доирасимон, шарсимон деган фикрлар аста – секин маълумотлар йиғилиши билан вужудга келган. Ер шакли шарсимон эканлигини милоддан аввалги IV асрда Аристотель томонидан исботланган. Мазкур ғоя XVII асргача фанда ҳукм суриб келди.

 

Ер ядродан, мантиядан ва ер пўстидан иборат. Ҳозирги маълумотларга биноан ернинг ядроси металли зарраларни бир-бирига урилиши ва ёпишиши (асосан темир зарраларининг) натижасида ҳосил бўлган. Ер таркибида енгил газлардан тортиб оғир металларгача учрайди. Аммо, ернинг таркиби ҳали тўла ва атрофлича ўрганилмаган. Ернинг беш фоизини ташкил қилган юқори қисмигина яхши ўрганилган. Ернинг ҳосил бўлиши тўғрисидаги назариялар жуда кўпдир, лекин эътиборга лойиқлари кам. Йигирманчи асрларнинг 40-йилларида астроном олим О. Ю. Шмидт Қуѐш системаси сайѐраларини, шу жумладан Ернинг пайдо бўлиш гепотезасини яратди. Шунга кўра қуѐш ўз ҳаракати йўлида Галактиканинг чанг ҳолатидаги зарраларини кесиб ўтиб, уни ўзи билан бирга ҳаракатга келтирган. Шунинг учун ҳам сайѐралар қизиган газ ѐки газсимон моддалардан эмас, балки совуқ 9 ҳолдаги метеор чанг зарраларидан ҳосил бўлган ва Қуѐш атрофида айлана бошлаган. Кейинчалик чанг зарраларининг зичлашуви ва қуюқлашуви сайѐраларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган. Ер дастлаб совуқ ҳолда бўлиб, ҳажми катталашган сари унинг марказий қисми қизиб борган. Ер қаърининг парчаланишидан ҳосил бўлган ернинг ички қисми пластик ҳолатга келиб зич моддалар унинг марказида, енгиллари эса четки қисмларида жойлашган ва ернинг қатламланган, яъни ер қобиқлари (геосфералар) ҳосил бўлган. Бу жараѐн ҳозирги давргача давом этмоқда.

Рабғузий қиссаларида ер остидаги ҳар бир қаватнинг  номи келтирилган. “Илк қават ерни Рамко дерлар. Ақим отлиғ шамол устида етмиш минг халқада турар. Ҳар бир халқани етмиш минг фаришталар тутиб турарлар. Иккинчи қават ерни Жулза дерлар. Унинг ичида дўзах чаёнлари бордир, ул чаёнлар туяларга тенг келар, найзалари қудуқ сифатлидир. Ҳар бир олти юз олтмиш бўйин, ҳар бўйнида олти юз олтмиш бош, ҳар бошида олти юз олтмиш заҳарли олма бордир. Улардан бири бу дунёга чўкиб қолса, олам аҳлининг барчаси ҳалок бўлғай. Учинчи қават ерни Арқа дерлар. Унинг ичида ҳар бири Коф тоғидан ҳам каттароқ бўлган урумлар бордир. Тўртинчи қават ерни Ҳарна дерлар. Унинг ичида дўзах илонлари бордир. Ҳар бир илоннинг минг тиши бор, ҳар бир тиши хурмо дарахтидек, ҳар бир тиши остида оғу билан тўла ўн саккиз олма бордир. Бешинчи қават ерни Малсо дерлар. Унинг ичи дўзах тошларига тўладир. Олтинчи қават ерни Сижжин дерлар. Унинг ичида дўзахийларнинг жонлари турадир. Еттинчи қават ерни Ажибо дерлар. Иблис шунда турар. Ҳар йилда бир чиқар ва яна қайтиб кирар. Ҳар бир куннинг узунлиги беш юз йилга тенгдир.”

Ернинг қуёш систeмасидаги жойлашган ўрни унинг юзасида ҳаётнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун имкон бeради. Ер қуёшга нисбатан бир хил турғун холатда ҳаракатсиз туриб қолган эмас. У тўхтовсиз ва узлуксиз равишда қуёш ва ўз ўқи атрофида ҳаракатланиб туради. Булар eрнинг асосий ҳаракатлари саналиб, яна бир нeча хил ўзига хос ҳаракатларга ҳам эга. Ер Қуёш атрофида соат милларига тeскари ҳолатда айланади ва ўзининг аниқ бир айланиш орбитасини ташкил этади. Бу орбита бўйлаб унинг ҳаракат тeзлиги дeярли ўзгармас бўлса-да, айланиш жараёнида унинг қуёшга нисбатан ҳолати ўзгаради. Шу билан бирга орбитада у қуёшдан бир хил узоқликда бўлмасдан баъзан 152 млн. км, баъзан эса 147 млн. км узоқликдан ўтади. Натижада eрда турли табиий жараёнлар шаклланада ва бу табиий жараёнларнинг янада мураккаблашувига eрнинг ўз ўқи атрофида айланиши, шакли ва катталиги ҳам сабаб бўлади. Ернинг қуёш атрофидаги харакатлари натижасида йиллик ва асрий ҳодисалар кузатилади. Масалан, йил фаслларининг алмашиниши, тeнгкунликларнинг шаклланиши, музлик ва қурғоқчил даврларининг кeлиши ва алмашиниши, дeнгиз трансгрeссиялари ва рeгрeссияларининг шаклланиши ва ривожланиши кабилар. Ернинг яна асосий ҳаракатларидан бири ўз ўқи атрофида тўхтовсиз ҳаракатланиб туришидир. Ушбу ҳаракати ҳам худди қуёш атрофидаги ҳаракати сингари соат милларига тeскари ҳолатда кeчади. Eрнинг ушбу ҳаракатлари натижасида суткалик жараёнлар шаклланади ва ривожланади. Масалан, кун ва туннинг алмашиниши, дeнгиз ва дарё сувларининг сатх ўзгаришлари, тирик организмлардаги бир қанча биологик ўзгаришлар.

Ернинг ўз ўқи атрофида айланиш тeзлиги экваторда 464 м/сeк бўлиб, у барча параллeлларда бир хил эмас. Шу сабабли кун ва тунга боғлиқ холатда инсон жамиятида хам ўзига хос хусусиятларни шакллантиради. Ер ва гeографик қобиқдаги барча табиий жараёнлар ҳамда жамиятнинг ижтимоий ўзгариш ва ривожланишларига ҳам eрнинг қуёшга нисбатан турган ҳолати ва унинг суткалик ҳамда йиллик ҳаракатлари ўз таъсирини кўрсата олади

Қуруқликнинг катта қисми шимолий ярим шарда, дунё океанининг катта қисми жанубий ярим шарда жойлашган. Ҳамма қитъалар Антарктидадан ташқари жуфт-жуфт бўлиб жойлашган.       Ер юзасининг 71% ни океанлар ва 29% ни қуруқлик ташкил қилади. Қуруқлик олтита материк ва қитъалардан иборат. Ер юзасининг энг баланд нуқтаси Жомолунгма тоғи ҳисобланади – 8848 метр. Дунё океанининг энг паст нуқтаси Тинч океанидаги Мариана чўкмаси бўлиб, унинг чуқурлиги 11022 метр Қуруқликдаги энг паст нуқта Ўлик денгизи сатҳи ҳисобланади, у океан сатҳидан -405 метр пастда жойлашган. Қуруқликнинг ўртача баландлиги 875 метр, Дунё океанининг ўртача чуқурлиги эса 3790 метр.

Тупроқ ер сайёрасининг ҳаётида жуда катта роль ўйнайди. Биз инсонлар, ўсимликлар, ҳайвонот дунёсининг тириклигимизнинг асоси тупроқдир. Қуруқлик юзасини юпқа қатлам ҳолда қоплаб туради ва ўзида бутун биологик ҳаётни жам қилади. Унда ўсадиган ўсимликлар қуёш нурлари энергиясини ўзига ютиб, тупроқда жуда катта потенциал энергия заҳирасини йиғади, улар эса ҳаётий муҳим бўлган биологик жараѐнларга сарф бўлади. Одамнинг тупроқдан яратилишининг ҳикмати ҳам шундадир, эҳтимол? Бу ҳақда турли ривоятлар бор:

“Оллоҳ таоло одамни яратаман, деб ҳитоб қилганида барча нарсалар бош кўтариб: «Одамни биздан яратгил», деб таъма қилдилар. Тоғ: «Мен қувватлиман», деди. Денгиз: «Мен ҳайбатлиман», деди. Олтин: «Мен азизман», деди. Осмон: «Мен юксакман», деди. Ҳамма нарсалар ўзларини баланд олдилар. Ер эса тавозе қилиб, ҳокисолик билан: «Мен ҳаммадан заифман, оёқ остидаман, менда қувонадиган нарса йўқ», деди. Шунда хитоб келди: «Мен Одамни ердан яратурман» ва Одамни тупроқдан яратди”.

Тупроқ – алоҳида табиий бирикма бўлиб, махсус, ўзигагина хос хусусиятларга эгадир. Улардан энг асосийси унинг унумдорлигидир – ҳосил бериш қобилияти. В.И.Вернадский ва бошқа олимларнинг илмий ишлари натижасида литосферанинг энг юқори қатламларини ташкил этувчи, чўкинди жинслар, тупроқ ҳосил бўлиш жараѐни натижасида воқеликка кўчганлиги  аниқлангандир.

Тупроқ ҳақидаги билимлар қадим замондан бери йиғилиб келган. Деҳқон ҳар хил ўсимликларни ўстириб, тупроқнинг унумдор ва ноунумдорларини фарқ қила бошлайди. Тупроқ хусусиятига ва ўсимлик турига қараб, ерга ишлов беришнинг ҳар хил усулларини, ўғитлашни ва суғоришларни қўллай бошлади. Бу билимлар, ѐзув бўлмаган даврларда авлоддан авлодга оғзаки ўтиб келди. Лекин ѐзув пайдо бўлгандан кейин, бу билимлар хатга ѐзилди ва бизнинг давримизгача Яқин ва Ўрта Шарқ, Греция ва Римлардаги қадимги олимларнинг илмий ишларининг бир қисми сақланиб қолгандир.

Литосферанинг энг юқори қисмида, қаттиқ туб жинсларнинг емирилишидан ҳосил бўлган бўш жинслардан ташкил топган бўлиб, бу қисми нураш пўсти деб аталади. Нураш пўстининг юзаси тупроқ ҳисобланади. Атмосферанинг пастки қатламлари, гидросфера ва литосферанинг юқори қатламларида тирик организмлар жойлашган бўлиб, у биосфера деб аталади. Тупроқ – энг кўп тирик организмлар жойлашган биосферанинг бир қисмидир.

Шундай қилиб, тупроқ нафақат тирик организмлар яшайдиган муҳитдир, балки улар ҳаѐт фаолиятининг маҳсулоти ҳамдир. Тупроқ ва уларда яшовчи тирик организмлар орасидаги модда алмашуви, энергия алмашуви билан билан бирга давом этади.

Муяссар ИБРОҲИМОВА

Фермержурнали 2020 йил 10-сон

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!