ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-06-01T12:02:43+05:001 Iyun, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, журналист Тўлқин Эшбеков таваллуд топган кун.

Тўлқин Эшбеков 1963 йил 1 июнда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган.

1985 йили Тошкент Давлат университети Журналистика факультети (ҳозирги ЎзМУ)ни тамомлаган.

Ижодкорнинг қисса, ҳикоя ва шеърлардан иборат “Жигарбандлар”, “Шабада эсган кун”, “Қишлоқлик бола қиссаси”, “Жайдари ҳангомалар”, “Адашган қиз қисмати”, “Ўзбекнинг ёмони бўлмайди” каби китоблари нашр этилган.

Журналист 1993 йили “Усмон Носир” халқаро мукофоти, 2007 йили “Олтин қалам” миллий мукофоти, 2019 йили “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Тўлқин Эшбековга соғлик-саломатлик, келгуси ижодий фаолиятига омад тилаган ҳолда юксак марралар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси