“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ТЕЛЕВИЗОР КЎРМАСЛИК НИЗОГА БОРМАСЛИК…

Инсонга хос одатлар унинг ҳаёт тарзи ва турмуш даражаси қандай бўлишида муҳим роль ўйнайди.

 

Телевизор кўришни бас қилинг!

Ортиқча вақтингизни телевизорга сарфламанг ёки ҳеч бўлмаганда қисқартиринг. У сизни ёлғизликдан қутқармайди, муаммоларингизга ечим бўлмайди, шунчаки миянгизни керакмас маълумот билан тўлдириб чалғитади холос. Мия ҳар қандай хабар ва маълумотни қабул қилиш, сақлаш хусусиятига эга эканини ёдда тутиб, уни керак бўлмаган маиший мавзу ва муаммолар билан тўлдирманг.

Ўз устингизда ишланг, изланинг

Маълум вазифани совуққон бўлиб, қилиниши учунгина бажарманг. Саволлар туғилса, атрофингиздагилардан сўрашдан чўчиманг, мустақил ечим топишга ҳаракат қилинг. Дангасалик ва эринишни йиғиштиринг, инсон ўз устида фақат бўш қолганидагина ишлаши керак, интернет, илҳом ёки бошқа омиллар етишмаяпти, деган фикр билан ўзингизни алдаманг.

Арзимаган нарсаларга бошингизни қотирманг

Мичиган университети тадқиқотларида ҳар қандай агрессив хатти-ҳаракат ва паст IQ даражаси ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган. Ҳар қандай негатив фикр ривожланишга халал беришини унутмаган ҳолда энергия ва салоҳиятингизни тўғри йўналтиринг. Асабийлашмасликка, одамлар билан низога бормасликка, ғазаб ва аламингизни тўкиб-сочмасликка ўрганинг.

Яқин келажак билан боғлиқ режалар тузинг

Робот сингари ёки мажбурий жадвал асосида яшаш шарт эмас, шунчаки масъулият билан ҳар нарсани ўз вақтида бажариш, ундан олдин эса уни хаёлан режалаштириб олиш керак. Муҳим вазиятни олдиндан режалаштириш қисқа вақт ичида кутилган мақсадга эришишга кўмак бўлади.

 

Саломатлигингиз ҳақида унутманг

Мия фаолияти, жисмоний ҳаракат, истеъмол маҳсулотлари, фаоллик ва кундалик одатлар билан узвий боғлиқ. Соғ танда соғлом ақл бўлишини унутмаган ҳолда танангиз ва саломатлигингизга эътиборли бўлинг.

Стресс, қувонч ва жисмоний фаоллик мияга қандай таъсир кўрсатади?

Мия фаолияти яхшиланиши учун дарҳол дорихонага чопишдан аввал қуйидаги тавсияларга амал қилиб кўринг.

Спорт билан шуғулланинг

Олимлар томонидан ақлий ва жисмоний фаоллик ўртасидаги узвий боғлиқлик исботланган бўлиб унга кўра, кам ҳаракат ва фаол инсоннинг мия ҳужайраларида фарқ яққол аниқланган. Жисмоний ҳаракатдаги зўриқиш натижасида мияда қон одатдагидан кўп айланиб, мия фаолиятининг яхшиланиши ва янги ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади.

Ҳаётдан мамнунлик

Ўаётдан завқ ва мамнуният, қувонч ҳиссини туйиш нафақат мия, балки бошқа аъзолар фаолиятининг ҳам яхшиланишига олиб келади. Шунинг учун кўпроқ вақтингизни сиз учун яқин ва қадр-ли бўлган инсонлар даврасида ўтказиш, севимли машғулотингиз билан шуғулланиш тавсия қилинади. Сиз ўтаётган ҳар сониядан баҳра олиш, ортга қараб афсус эмас Қурур ҳиссини туяр экансиз, ўзингизга бўлган ишонч шаклланиб, кайфия-тингиз ва феъл-атворингизда ижобий камолот сезилади.

Шаҳноза МАНСУРОВА

(“Жиззах овози” газетаси, 2021 йил 15 сентябрь №28-29-30)

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 4.7 / 5. Baholaganlar soni: 40

OAV nomi va parolini kiriting!