“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

СОҒЛИҒИМИЗ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА…

Инсон саломатлигига зарар етказувчи смартфонлар экрани тўғрисида маълумот берилди

Смартфонларнинг OLED-экранлари бош оғриғини юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда «Рақамли фуқаро» платформаси эксперти Валдимир Гриценкога таяниб, Hi-Tech.Mail.ru хабар берди.

Гриценко OLED-экрани бор фойдаланувчиларнинг тахминан 10 фоизида бош оғриғи юзага келиши аниқланган тадқиқот натижаларига таянган. Бунга дисплейнинг инсон кўзига сезилмайдиган пирпираши сабаб содир бўлади. Бироқ уни OLED-экранга бошқа смартфон камераси орқали қаралса, кўриш мумкин.

Таъкидланишича, зарарли пирпираш дисплей ёруғлиги камайтирилганида бошланади. «Ёруғлик қанча кам бўлса – экран пулсацияси шунчалар аниқ бўлади ва кўзлар кўпроқ чарчайди», – дейди эксперт. Мутахассиснинг таъкидлашича, бош оғриғи муаммосини ечиш учун аппарат экрани ёруғлигини ошириш керак. Шунингдек, iOS ва Android’да бошқариладиган қурилмаларнинг дастурий таъминотида ушбу муаммо билан курашувчи функция мавжуд, масалан, iPhone’да «Оқ нуқтани камайтириш» функцияси.

Агарда бу ёрдам бермаса, мутахассис IPS-экранли телефон сотиб олишни маслаҳат берган. Масалан, Apple линейкасидаги iPhone ХR, iPhone 11 қурилмаларига худди шу каби экран ўрнатилган. OLED-экраннинг яна бир камчилиги – вақт ўтиши билан матрицадаги айрим пикселлар ўз ёруғлигини йўқотади.

Уйқудан олдин гаджетлардан фойдаланишнинг зарари маълум қилинди

Қоронғи хонада ёрқин экранли гаджетлардан фойдаланиш бош мия зоналарини зўрайтириши, унинг фаолиятига таъсир кўрсатиб, бош оғриғини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «DocDoc.ru» тиббиёт директори Владислав Муҳаммад Алига таяниб, «Прайм» нашри хабар берди.

Эксперт яхши ухлаш учун қоронғи тушиши билан гаджетлардан фойдаланмасликка чақиради. «Биз экранда ёрқин ёруғликни кўрмаётган бўлсак ҳам, бош мия барибир ундан таъсирланади», – дейди у.

Мутахассиснинг айтишича, ухлашдан олдин смартфондан фойдаланувчилар қурилмани «тунги режимга» ўтказиб қўйиши лозим. Унинг сўзларига кўра, бу кўз ўткирлигини сақлаб қолади ва мияга зарар етказмайди.

Олимлар смартфон мия фаолияти унумдорлигига қандай таъсир қилишини аниқлади

Ратгер университетидаги америкалик олимлар смартфонлар иш ёки ўқишдан чалҚишга ёрдам бермаслигини, аксинча, мияни янада чарчатишини аниқлади, деб хабар беради «РИА Новости».

Олимлар 414 нафар талаба иштирокида эксперимент ўтказди. Кўнгиллилар танаффусдан аввал ва кейин махсус тестлардан ўтди. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг бир қисми вазифаларни дам олмасдан бажарди.

Қўлларида телефон билан дам олган талабаларнинг фаҳм-идроки танаффуссиз ўқиган гуруҳники билан деярли бир хил даражада бўлган.

Умуман олганда, танаффус пайтида смартфондан фойдаланган талабалар  топшириқларни гажетсиз вақт ўтказганларга нисбатан 22 фоизга ёмонроқ бажарган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу смартфонни кузатишдек оддий ҳаракат ҳам одамни хабарларни текшириш, бошқалар билан алоқа қилиш, янги маълумотни қабул қилиш ҳақида доимий ўйлашга мажбур қилиш билан боғлиқ.

Смартфонлар дисплейининг тунги режими инсон организмига зарар етказади

Манчестерлик олимлар инсонлар ўз ҳаётини смартфонлардаги мовий нурланишдан ҳимоя қилиши лозимлигини таъкидлади. Тадқиқот Манчестер университети расмий сайтида эълон қилинган.

Мутахассислар рангли нурланишнинг инсон организмига таъсирини сичқонларда тажриба ўтказиш йўли билан текширди. Смартфонлар дисплейи тунги режимда соз-ланадиган сариқ ранг спектри одамлар соғ-лиғига зарар етказиши аниқланди. Олимлар ёрқин илиқ ранглар кундузги вақт билан ассоциацияланиб биологик соатларни чалкаштиришини пайқаган.

Тадқиқотда очартирилган мовий ранг сутканинг тунги вақтида заиф сариқ рангдан кўра одатийроқлиги маълум бўлди.

«Сичқонларда телефон йўқ, лекин илмий нуқтаи назардан ушбу ҳолат одамларга ҳам шундай таъсир қилади», – дейди илмий иш муаллифларидан бири, доктор Тим Браун.

Олимларнинг таъкидлашича смартфонларда мовий рангни камайтириб сариқни кўпайтирадиган тунги режим инсонга фойда эмас, аксинча, зарар келтириши мумкин. Тадқиқотчилар смартфон ишлаб чиқарувчиларининг маслаҳатларини энг тўғри қоида деб қабул қилмаслик ва iOS ҳамда Android тизимларида Night Shift ва Dark Mode режимларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни тавсия қилган.

Интернет ва смартфонлар инсон хотирасига қандай таъсир кўрсатади?

Интернет ва смартфонлар ҳаётимизни осон ва қулай қилганини инкор қилиб бўлмайди. Аммо чексиз имконият ва маълумотлар манбаси бўлган мазкур ихтиролар инсон мия фаолияти ва хотира сусайишига таъсир қилади. «Wday.ru» телефон ва интернетга қарамликнинг хотира билан боғлиқ салбий оқибатлари нималардан иборат эканига тўхталади.

Интернет хотирани сусайтиради

Керакли маълумотни исталган вақтда интернетдан излаш (Google орқали қидириш), интернет орқали ўрганиш имконияти мавжуд деган тушунча сабаб, информация эслаб қолинмайди, хотирада сақланмайди ва керакли вақтда инсон ақли қолиб, онлайн манбаларга мурожаат қилинади. Узоқ муддатли хотиранинг кучайишига халал берадиган, маълумотни интернетдан қидириш тенденцияси «рақамли амнезия» деб аталадиган ҳолатга сабаб бўлади. Мияни ишга солгандан кўра, гаджетларга таяниб маълумот қидиришга нисбатан, Google таъсири (эффекти) деган таъриф ҳам берилади. Бу эса хабар ёки маълумот ўқилганидан кейин сон ва рақамлар, факт ҳамда терминларнинг унутиб қўйилиб, эсга олиш учун қайта интернет манбаларига мурожаат қилиниши билан намоён бўлади. Қизиғи эса, маълумот батафсил хотирада сақланиб қолмаслиги мумкин, лекин эълон қилинган нашр ёки сайт номи эсдан чиқмайди.

Суратлар визуал хотирага салбий таъсир кўрсатади

Хотиралар кўрилган, эшитилган, ўқилган ва ҳис қилинган нарсалардан ташкил топади. Лекин замонамизга гўзал ёки ажабтовур жой ёки жараённи томоша қилиш, ҳис қилиш ва роҳатланишдан кўра, уни телефон орқали суратга олиш хос бўлиб қолди. Мушакбозлик, қуёш ботиши, табиат манзаралари эндиликда инсон хотирасида эмас, смартфонлар галереясида сақланмоқда. Кўриб томоша қилинмаган, ҳис қилинмаган воқеа-ҳодисалар эса тезда ёддан чиқади. Бундай хулосага келишда олимларнинг, бир гуруҳ иштирокчиларни музейга бориб, айрим экспонатларни томоша қилиш, бошқаларини эса суратга олиш вазифасини юклатган ҳолда ўтказган тажрибалари асос бўлган. Натижага кўра, кишилар хотирасида суратга олинган объектлар қолиб, шунчаки томоша қилинган экспонатлар сақланиб қолган.

Гаджетлар хотирага салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Хотира ва мия бажара олиши мумкин бўлган вазифаларни гаджетлар зиммасига юкламанг. Хотирани чархлайдиган машғулот ва вазифаларни бажаринг. Ижтимоий тармоқларда беҳудага вақт сарфламанг, яқинларингиз туҚилган куни ва телефон рақамларини телефонга қайд қилмасдан, ёдда сақлашга ҳаракат қилинг. Хаёлан керакли маҳсулотлар рўйхатини тузинг ва дўконда ўз хотирангизга таяниб харид қилинг. Йил, сана ва рақамли фактларни ёдлаб, яқинларингиз билан муҳокама қилинг.

Шаҳноза МАНСУРОВА

(“Жиззах овози” газетаси, 2021 йил 15 сентябрь №28-29-30)

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 5 / 5. Baholaganlar soni: 2

OAV nomi va parolini kiriting!