“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

“ГЎРЎҒЛИБЕК ШАМШИРИ ТИЛСИН ТИЛИМ, ҲАБИБА»

Чеҳрасидан ғурур, қатъият ёғилган аёл! Синчиклаб боқсангиз, кўзлари ёлқинидан жуда кўп нарсаларни ўқий-сиз: Азобни, меҳнатни, машаққатни, сабрни ва яна уларни енгиб ўта оладиган катта матонатни!  Ана шу матонатни тарбиялаган туйғу-муҳуббат!
Ҳабиба опа марҳум турмуш ўртоғи Зиёдулла отанинг қабрини тозалаб, гуллар қўяркан, кўз ёшларини тиёлмайди.:
–Энг оғир кунларга чидадингиз, яхши кунлар келганда чидама-дингиз-а… Ташлаб  кетдингиз… неваралари келиб овутиб олиб кетмаганида қабристонда қанча қолиб кетарди…
“Хоса” қишлоғилик марҳум Зиёдулла Рамазонов ва Ҳабиба Ашуровалар худди Лайли-Мажнундек бир-бирига ошиқ бўлиб яшади. 7 ўғил, 1 қизни тарбиялашди, рўзғор етар-етмаслигида, 7 келин туширгандаги молиявий танқис-ликларни ҳам писанд қилишмади.
–Ҳабибам! Сен ҳаётим мазмунисан! Жумласини Зиёдулла ота айтиб чарчамаган.
Аёл қулоғи билан севади. Эридан чексиз муҳаббат кўрган Ҳабиба томарқада ишлар, далага югурар, 8 бола ташвиши яна қишлоқда вакилалик ҳам қиларди. Қайси хонадонда тўй, таъзиягами бош бўлар, таом тайёрлаб чарчамасди.
–Қўлимда бигиз, эрталабгача ўғилларимнинг оёқ кийи-мини ямаб чиқардим, -эслайди фарзандлари ёшлик йиллари-ни хотирлаб Ҳабиба опа.
Бир гал эркаланибми, кимдандир қизғонибми эрини рашк қилганида:

«Сендан ўзгани ёр десам,
Гўрўғлибек шамшири, тилсин тилим, Ҳабиба,-деди Зиёдулла ота туйғуларни мисраларга тизиб.
Кўзларида ишонч ёлқинлаган Ҳабиба қайтиб ҳеч қачон рашк аталмиш азобни сира туймади.
“Чаман ичра”ни берилиб хониш қилганида Зиёдулла аканинг атрофидан айланиб хиром этганини бир-бирларига сўзсиз тикилиб, дил тошқинларни шеър ила ифода этиш-ганини унутиб бўладими? Афсус, Зиёдулла ота 67 ёшида дунёни тарк этди. Жон бериш маҳали ҳам жуда гўзал бўлган.
–Эртага жума, Сўфини чақир, мени соат 11  да,  намозни ўқитиб, кейин чақиринглар, Ўляпман… Онангизни эҳтиёт қилинг, болаларим! –дея осонгина Ҳабиба опа кўзларига тикилиб жон берди.
Бу дақиқаларни на аёли, на фарзандлари унута оладилар.
Муҳаббат, муҳаббатга доридир. Ана шундай муҳитда тарбия топган 8 фарзанд ҳам ҳаётда ўз ўрнини топа олган. Ҳаммалари ота-оналари монанд  ёниб яшашга интилади.        Гуруллаб улғаётган   неваларга, Ҳабиба опа Ашурова яшаб ўтган гўзал кунларини эртак қилиб айтиб беради. Муҳаббат эртаклари улар.

Махфират Атоева.

2020 йил 26 июль » Рометаннома»  газетаси.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!