“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

АЁЛ ЧИҚСА МЕҲНАТ ТАХТИГА

Маҳтал Болтаева 15 йил Мўридаги “Қалдирғоч”, “Зилола” боғчасига мудира вазифасида ишлади. Болалар дунёси “пир”ига айланиб кетган. Тушларигача гўдак кулгуси кириб-чиқади. Эҳе, бу йиллар у киши минглаб миттивойларни мактабга йўллади. Ўша ёшлар ҳозир яхши мутахассис. Беғубор болалик хотираларидан эса Маҳтал Болтаева бошлиқ боғча опалари сиймоси ўчмайди.
Аслида аёл ишдан оиласига қайтгач меҳнат тахтига ўтиради. Рўзғорнинг адоғи кўринмас юмушлари сира тугамайди.
М.Болтаева эса нафақага чиқиб, оёғини узатиб ҳордиқ олар маҳал, қайта меҳнат тахтига чиқди.
2017 йил “Остон мадад” фермер хўжалигини ташкил этиб, деҳқончиликни бошлади.
Боғчасида болажонларга берадиган меҳри, муҳаббатини заминга сочди. Ҳар битта ғўза, буғдой, сабзавот, полиз ниҳоли  атрофида парвона бўлди.
43 гектар ерни саришта қилмоқ осон эмас. “Ҳой қиз бу сизга боғча эмас, столда ўтириб болаларга эртак айтадиган” дегувчилар ҳам топилди.
Шундай кезлар турмуш ўртоғи, ўқитувчи бўлиб ишла-ган, нафақадаги Одил Чўлиев фарзандлари кўмакка келди.
Ишлаганга тоғлар эгар бошини,
Ишёқмаснинг бировлар ер ошини.
“Остон мадад” фермер хўжалиги кетма-кет 2 йил дон, пахта етиштириш режасини ошириб бажарди. Кўп тармоқлилик сари қадам қўйилди. 40 бош қорамол олиниб, чорвачилик йўлга қўйилди. Дала бошида 20 оила асалари парвариши бошланди. Ҳам бол олинади, ҳам ҳосилдорликни ошишига асаларилар ёрдамчи вазифасини ўтайди.
Шийпон, механизаторлар уйи ташкил этилди. Шиғил-шиғил ҳосил-ҳалол меҳнат натижаси, тушликка қазон ҳам қайнайди. Маҳтал Болтаева бошлиқ фермер хўжалиги 50 тонна дон топшириб, режани бажарган бўлса, 16 гектар пахта майдонлари қайта экилмагани боис 3-сувга қониб, шода-шода кўсак туққан Меҳриддин Чўлиев, Гулжаҳон Камолова ва бошқа аъзолари меҳрига қонга Буғдойдан бўшаган майдонлардаги тариқ аллақачон униб чиққан.
Аёл чиқса меҳнат тагига ҳаммаёқни чаманзорга айлантиради. Буни фермер Маҳтал Болтаева мисолида кўриш мумкин.

Махфират Атоева

2020 йил 26 июль «Рометаннома» газетаси.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 3 / 5. Baholaganlar soni: 1

OAV nomi va parolini kiriting!