“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

БАЖАРГАНГА БИР ТАНГА, ЎРГАТГАНГА ЎН ТАНГА

Дунё мамлакатларида юрт келажаги, эртаси ва порлоқ истиқбол асосчилари – ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда қилинаётган ишлар Ўзбекистонимиздаги каби яққол кўзга ташланмайди. Зеро, бугун ўсиб келаётган ниҳолнинг бақувват илдизга эга бўлиши учун ғамхўрлик зарур.

Жиззах политехника инcтитути республикамизда ўз нуфузига эга олий таълим муассаларидан биридир. Бунга институт ўз-ўзидан эришиб қолмади, албатта. ўқитувчилар жамоасидан тинимсиз изланиш орқали профессорлар, фан номзодлари, доцентлар етишиб чиқди. Улкан тажрибага эга талабчан устозлардан таълим олган талабалар ҳам институт ҳисобига ютуқлар сонини ёзиб қўйишди ва бугун ҳам бу ҳолат давом этаяпти. Айниқса, педагогик жамоанинг ёш вакиллари самарали ишларга қўл уриб, мувафаққиятларга эришиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Зуҳриддин Муродов ана шундай ёш, иcтиқболли кадрлардан бири саналади. Жорий йил ёш ихтирочи учун омадли бошланди. У «2020 йилнинг 20 та энг яхши стартап лойиҳалари» мамлакат танловида Қолиблар қаторидан жой олди.

Жиззах (ҳозирги Шароф Рашидов) туманида таваллуд топган Зуҳриддин умумий ўрта таълим мактабини тамомлаб, собиқ Жиззах транспорт, алоқа касб-ҳунар коллежига ҳужжат топширди. ўқиш давомида билимга чанқоқлиги билан устозлари назарига тушди, қатор ютуқларга эришди. Тенгдошлари орасида ҳам ҳурмат қозонди.

Дастлабки йили талабаликка қабул қилинмаган Зуҳриддин кириш имтиҳонларига қаттиқ тайёрланишга киришди. Шу аснода компьютер мутахассиси бўлиб ҳам ишга жойлашди. Ота касби – қурувчилик соҳасига меҳри бўлакча бўлган замондошимиз 2011 йили Жиззах по-литехника институти талабалари сафига қўшилди. Энди фақат ўқиш, изланишга киришган Зуҳриддин устозлари кўмагида илмий изланишларни бошлаб юборди. 2015-2017 йилларда олий таълим муассасасининг магистратурасида таълимни давом эттирди. Шу кунгача унинг 20 дан ортиқ илмий мақолалари, тезислари халқаро ва  республика миқёсида нашр этилган.

Бугунги кунда ёш ихтирочи инcтитутнинг «Автомобиль йўллари» кафедраси ассистенти сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда.

– «2020 йилнинг 20 та энг яхши стартап лойиҳалари» танловига «Инновацион турдаги темир-бетон тўсинларни ишлаб чиқариш ва лойиҳалаш» номли лойиҳа тақдим қилдим, – дейди Зуҳриддин Муродов. – Илмий ва экспериментал асослаш орқали янги физик тушунчалар – темир-бетон конструкцияларини муҳандислик-ҳисоблаш усуллари ёрдамида юкланишнинг барча босқичларида адекват баҳо бериш ҳамда инновацион темир-бетон тўсинларини кичик лойиҳаларда ҳаётга тадбиқ қилиш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш илмий изланишимизнинг асосий мақсади ҳисобланади. Мазкур лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Биринчи лойиҳалаш босқичи жорий йилнинг 1 июнидан 31 июлигача бўлган вақт оралиғида лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда техник-иқтисодий кўрсаткичларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш ишларига асосий эътибор қаратилади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичи 2021 йил 30 июнгача бўлган муддатда амалга оширилади.

Ҳозирги замонда қурилишда асосий юк кўтарувчи конструкциялар ҳар хил бетон ва темир-бетон элементлардан иборат. Кўп-риклар, эстакадалар, саноат ва фуқаро қурилишида ишлатиладиган темир-бетонли конструкциялар ҳали узоқ вақт етакчилик қилиши кўзда тутилиб лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Темир-бетонда арматура уни кўтара олиш қобилиятини ошириш билан бирга кучланиш-деформация ҳолатини аниқлашни анчагина қийинлаштиради. Конструкцияни амалий ҳисоблашда бетонда ёриқлар пайдо бўлишидан олдин арматура таъсири камлиги туфайли темир-бетон хусусиятларини изотроп материал сифатида қараш мумкин. Ёриқлар пайдо бўлгандан сўнг анзитропия ҳолати юзага келади. Бу ёриқларга параллел равишда силжиш йўналишида кучлар таъсир этганда яққол кўринади. Шу сабабли янги услубларни ишлаб чиқиш долзарб бўлиб қолмоқда. Зуҳриддин Муродов стартап ло-йиҳасида айнан шу жиҳатга эътибор қаратган.

– Бугунги ютуқларимда аввало, ота-онам ва устозларимнинг ҳиссаси беқиёс, – дея сўзида давом этди Зуҳриддин. – Уларнинг борига шукр. Устозларимнинг кўмаги, яқинларимнинг далдаси билан белгиланган мақсад сари интилишда куч ва шижоат топа олдим. Айтишади-ку, «Бажарганга бир танга, ўргатганга ўн танга» деб. «2020 йилнинг 20 та энг яхши стартап лойиҳалари» мамлакат танловидаги Қолибликка устозим Равшан Ҳамроқуловнинг саъй-ҳаракатлари ва маслаҳатлари билан эришдим.

Мухтасар айтганда, Зуҳриддин Муродов каби ёшлар жамият ҳаётининг ҳар бир соҳасини ривожлантиришга имкон қадар ўз ҳиссасини қўшиб келаяпти. ўйлаймизки, бу каби ёшларнинг илмий изланишларини қўллаб-қувватлаш ор-қали мамлакатимиз тараққиётининг юқори чўққилари томон дадил қадам ташланаверади.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

(«Жиззах овози» газетаси, 2021 йил 27 февраль №4

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 5 / 5. Baholaganlar soni: 4

OAV nomi va parolini kiriting!