“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ЎЙИН ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бирлашган таҳририяти

Ёшлар – келажак бунёдкори

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббусига кўра, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили муносабати билан ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг билим савиясини ошириш, маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 25 апрель куни ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйинларининг саралаш босқичлари бошланган эди. Унинг 1-турида Андижон тумани ИИБнинг «Парламент», Избоскан тумани ИИБнинг «Эверест» ҳамда Пахтаобод тумани ИИБнинг «Куч бирликда» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган ўйинлар натижаларига кўра, «Парламент» ва «Куч бирликда» жамоаларининг тўплаган баллари тенг келиб, қўшимча саволларга асосан ғолиб жамоа аниқланди. Яъни, «Парламент» жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди.

Шу йилнинг 26 май куни Хонобод шаҳар ИИБнинг «Ёш куч», Қўрғонтепа тумани ИИБнинг «Дўстлар», Хўжаобод тумани ИИБнинг «Жасорат», Булоқбоши тумани ИИБнинг «Ватанпарвар», Жалақудуқ тумани ИИБнинг «Адолат посбонлари» жамоалари ўртасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, қўрғонтепалик осойишталик посбонлари финалга йўл олди.

Ҳозирда вилоятнинг бошқа туманларидаги ички ишлар органларида баҳс-мунозараларга бой, ақлни ҳар томонлама чарҳловчи «Заковат» интеллектуал ўйинлари давом этмоқда.

Зулхумор АКБАРОВА,

лейтенант.

Андижон вилояти.

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!