“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ИИВ ИШЧИ ГУРУҲИ ТАШАББУСИ БИЛАН

Велоспорт билан шуғулланадиган одам нафақат соғлом бўлади, балки ҳаётнинг турли машаққатларига ҳам бардош бера олишни ўрганади. Шу боисдан ички ишлар органлари ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт машғулотларига кенг жалб қилиш ва саломатликларини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи ва вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан спортнинг «Велопойга» тури бўйича мусобақа ташкил этилди.Кўтаринки руҳда ўтган мусобақада 7 км масофани 62 нафар иштирокчи матонат билан босиб ўтишди. Эътиборлиси, мусобақада ходимлар билан бирга уларнинг фарзандлари ҳам ташаббускорлик билан иштирок этди.

Мусобақада фахрли биринчи ва иккинчи ўринлар вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходимлари – катта мутахассислар, катта сержант Эрназар Эгамов ҳамда кичик сержант Абдужаббор Баҳриддиновга насиб этди. Жалақудуқ тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори, катта лейтенант Олимжон Ҳайдаров кейинги ўринни эгаллади.

Бундан ташқари, ходимларнинг фарзандлари ҳам «Энг ёш қиз бола иштирокчи» ва «Энг ёш ўғил бола иштирокчи» номинациялари бўйича тақдирландилар. Шунингдек, мусобақа ғолиб ва совриндорларига вилоят ИИБ томонидан кубок, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Вилоят ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Зулхумор АКБАРОВА,

Андижон вилояти Асака тумани

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими

профилактика инспектори, лейтенант.

 
 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!