“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

МИЖОЗЛАР УЧУН ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК

АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» фаолиятига «Тезкорлик – банк хизматларининг муҳим омили», деган тамойил жадал интеграция қилинмоқда. Банк мутасадди ва мутахассисларининг тинимсиз изланишлари эвазига эса, кун сайин янги ва қулай, замонавий хизмат турлари мижозлар учун таклиф этилиши анъана тусини олди. Ҳар қандай янги хизмат турини жорий қилишда мижознинг вақти ва нақдини қадрлаш бош талабга айланди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620 сонли қарорининг ижроси юзасидан банкнинг чакана хизматлар турларини кенгайтириш, ахборот коммуникация тизимлари орқали кўрсатиладиган замонавий банк хизматларини жорий этиш юзасидан кўрилаётган чоралар тизимлилиги ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

«In Tend» лойиҳаси бу йўналишдаги ишларнинг навбатдаги мевасидир. Айтиш мумкинки, кўплаб юртдошларимиз учун кутилган хизмат. Бунга асосий сабаб, мазкур лойиҳа жисмоний шахсларга савдо шахобчалари орқали товарларни сотиб олиш жараёнида қисқа муддат – 12 ойга онлайн режимда фоизсиз қарз маблағини ажратишни кўзда тутади. Ушбу жараён махсус автоматлашган дастурий таъминот орқали амалга оширилади.

Эътиборлиси, унда мижознинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш инсон омилисиз, онлайн скоринг моделидан фойдаланган ҳолда автоматлашган дастурий тизим ёрдамида амалга оширилади. Айни пайтда, дастурга мувофиқ, жисмоний шахсга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари яъни, 24 500 000 сўмгача фоизсиз қарз тақдим этилади. Қарз мажбурияти мижоз томонидан 12 ойда бўлиб-бўлиб тўлаш асосида амалга оширилади.

Янаям соддароқ бўлиши учун мисолларда кўрамиз. Айтайлик сизда совутгич харид қилишга истак бору, имкон йўқ. Маиший техника сотиладиган савдо марказидасиз. Фақат ҳавас ва ҳўрсиниш билан ортга қайтишга шошилманг. Ушбу ҳолатда «In Tend» хизмати билан, ҳаёлингизни ҳақиқатга айлантиринг.

Биз таклиф этаётган хизматнинг рақобатчилардан устун жиҳатларига беэътибор бўлманг. Улар: 5 дақиқа ичида 24 500 000 сўмгача бўлган маҳсулотларни бўлиб тўлашга олиш мумкинлиги; фоиз ва пениясиз эканлиги; 270 дан ортиқ савдо нуқталарида исталган маҳсулотларни танлаб олиш мумкинлиги; мижоздан фақатгина паспорт, амалдаги банк картаси рақами ва телефон рақами талаб этилиши; Банк картаси очиш талаб этилмайдиган фоиз ва пениясиз масофавий хизмат. Унутманг, бу Ўзбекистонда биринчи шундай хизмат;

MY ID web идентификация тизимига интеграция қилинган биринчи хизмат. Яъни, банкка бормасдан, ҳеч қандай хужжатларсиз, он-лайн қарз олиш мумкин. Бу ҳаммаси эмас, юқори лимит, ортиқча хужжатларсиз, кафил ва ёки гаров талаб этилмайдиган хизматнинг сиз кутган ижобий жиҳатлари бу билан адо бўлмайди. Яхшиси, ўзингиз синаб кўринг ва имкониятдан фойдаланинг. Айни пайтда товар ва хизматлар, савдо нуқталари сонини янада ошириш бўйича мунтазам чоралар кўрилмоқда.

Бир вақтнинг ўзида сизга ёққан маҳсулотни кўриб, танлаб олиш ва ушбу хизмат учун қўшимча тўловларсиз, яъни бозор нархларида харид қилишингизни кафолатлаш биз учун асосий вазифа.

Алишер РАВШАНОВ,

АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” ахборот хизмати бош мутахассиси

2021 йил, 26 май

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!