ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-05-27T19:50:42+05:0027 May, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети кафедра мудири, Олим Тошбоев таваллуд топган кун.

Олим Тошбоев 1971 йил 27 майда Сурхондарё вилояти Бойсун шаҳрида туғилган.

1994 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Журналистика факультетини тамомлаган. “Yoshlar”, “O‘zbekiston” телеканаллари директори, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

У филология фанлари номзоди. Республика матбуотида кўплаб ижтимоий мавзулардаги долзарб мақолалари эълон қилинган.

Олим Тошбоев 2009 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олим Тошбоевга соғлик-саломатлик, келгуси ижодий фаолиятига омад тилаган ҳолда юксак марралар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси