ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-05-26T17:40:15+05:0026 May, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими раиси, “Эркин Қарақалпақстан”-“Вести Каракалпакстана” газеталарининг Бош муҳаррири Кенгесбой Реймов таваллуд топган кун.

Кенгесбой Реймов 1958 йили 26 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманида туғилган.

У l980-йили Ташкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган.

Кенгесбой Реймов фаолиятини “Қарақалпақстан жаслары” газетасида бошлаган. Кейинроқ “Эркин Қарақалпақстан” газетаси Бош муҳурирининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Котибиятининг матбуот котиби, “Эркин Қарақалпақстан”-“Вести Каракалпакстана” газеталарининг Бош муҳаррири, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ижтимоий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси ҳамда 2010 йилдан ҳозирги вақтгача “Эркин Қарақалпақстан”-“Вести Каракалпакстана” газеталарининг Бош муҳаррири.

Кенгесбой Реймов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони соҳибидир.

Ватанпарварлик, мустақил давлатимизда истиқомад қилаётган турли миллат вакиллари орасида дўстликни, бағрикенгликни, меҳр-муҳаббатни ошириш борасида мунтазам ОАВ мақолалар ёзиб, радио-телевидениеде эшитириш ва кўрсатувлар тайёрлаб, эфирга узотмоқда. У шоир-таржимон сифатида ҳам ўтган давр давомида Ш.Рашидовнинг «Кашмир қўшиғи» достонини, Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзонинг «Айтчи дўстим, нима қилдинг Ватан учун» шеърлар тўпламини, ўзбек шоирлари Абдулла Орипов, Саъдулла Ҳаким, Срожиддин Сайид, қозоқ шоирлари Қадир Мирзалиев, Тулаган Айбергеновларнинг шеърларини қорақалпоқ тилига таржима қилиб, нашр қилди. Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг «Бахшиёна» номли тўплами, Саъдулла Ҳакимнинг «Дебдиў» номли шеърлар китоби яқинда нашрдан чиқди.

Журналист учун энг катта муҳаббат эл-юрт эътирофи. К.Реймов журналистика ривожига қушаётган ҳиссаси давлатимиз томонидан юксак баҳоланиб, унга «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» унвони берилди. У икки чақириқ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутати сифатида ҳам ҳамкасблари, шогирдлари қалбидан муносиб жой топа олди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан Кенгесбой Реймовни таваллуд  куни билан муборакбод этиб, унга   узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик,  ижодий ва ташкилий фаолиятида улкан зафарлар  тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси