ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-05-26T16:18:38+05:0026 May, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси  бошқаруви  аъзоси,  Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро Пресс Клуб раиси  Шерзодхон Қудратхўжа таваллуд топган кун.

У 1974 йил 26 майда Тошкент шаҳрида  туғилган.

Шерзодхон Қудратхўжа  фаолиятини тележурналистликдан бошлаган.  1994-1998 йиллар давомида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида муҳбирликдан  “ТВ-4” халқаро телеканалининг директори лавозимигача бўлган  йўлни босиб ўтган. Кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизматининг бош маслаҳатчиси,  Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси матбуот маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби вазифаларида сидқидилдан  фаолият олиб борган. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг “Интернет журналистика назарияси ва амалиёти” кафедраси мудири  сифатида  интернет журналистика ривожига муносиб ҳисса қўшган.

Шерзодхон Қудратхўжа сиёсий фанлар номзоди, доцент. Унинг  меҳнатлари  давлатимиз томонидан  муносиб тақдирланган:  «Меҳнат шухрати» ордени,  “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони соҳибидир.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан  Шерзодхон Қудратхўжани  таваллуд  куни билан муборакбод этиб, унга   узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик,  ижодий, ташкилий  ва илмий фаолиятида улкан зафарлар  тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси