“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

Қорақалпоқ журналистининг мақоласи Француз тилида чоп этилди

20:10 / 2020-05-05

Ушбу сайт Франциядаги Марказий Осиё давлатлари ҳақида доимий ахборот бериб борадиган ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади.

Журналист Руслан Арзиевнинг “Қорақалпоғистон Ўзбекистондаги ажойиб ҳудуд” сарлавҳали мақоласи Франциянинг нуфузли https://www.novastan.org информацион-аналитик сайтида эълон қилинди.

Ушбу сайт Франциядаги Марказий Осиё давлатлари ҳақида доимий ахборот бериб борадиган ягона ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Мазкур мақолада “Амударё соҳили одамлари” ҳужжатли фильмини суратга олиш учун Қорақалпоғистон Республикасига, шу жумладан Мўйноқ туманига ташриф буюрган Франциянинг “Cinedoc films” компанияси кинорежиссёри ва продюсери Кристиан Лелонгнинг мақсади, режалари ва таассуротлари тўғрисида сўз юритилади. Картина тақдимоти 2021 йилда бўлади.

Мақолада қайд этилишича, таниқли кинорежиссёр Африканинг Нигер, Мали, Сенегал ва Марокаш мамлакатларида бўлиб, у ердаги аҳолининг яшаш шароитлари, миллий урф-одат ва дастурлари тўғрисида бир қанча ҳужжатли фильмлар суратга олган.

photo_2020-05-05_23-32-12.jpg
 Ўзбекистонга 2018 йилнинг март ойида ташриф буюрган. Санъаткорнинг таъкидлашича, унга сиёсат, ҳайвонот оламига кўра кўпроқ инсонлар ҳаёти тўғрисида фильмлар яратиш қизиқарлидир. Чунки, кўчманчи халқлар маданиятини, ҳаёт тарзини ўрганиш натижасида инсонийлик фазилат нима эканлиги англаб етиш мумкин.

Кинорежиссёр Оролбўйига ташрифи чоғида экологик қийин шароитга қарамасдан аҳолининг руҳи баланд эканлигини алоҳида қайд этади. Фильмни суратга олишдан мақсад эса, ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг миллий маданияти, урф-одатини, бағрикенглиги ва меҳмондўстлигини жаҳон ҳамжамиятига етказишдан иборат. Фильм томошабинларида албатта ушбу жаннатмакон юртни келиб кўриш истаги уйғониши шубҳасиз.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида бугунги кунда Оролбўйида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жаҳон ҳамжамиятининг эътиборида бўлмоқда.

ЎзА.

Манба: http://uza.uz/posts/208282

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 5 / 5. Baholaganlar soni: 5

OAV nomi va parolini kiriting!