“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ОРОЛҚУМ ОРОЛЎРМОНГА АЙЛАНМОҚДА

– Орол денгизи қадим денгизлардан ҳисобланиб, катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган ва бой табиий заҳиралари билан машҳур бўлган. Орол бўйи ҳудуди эса биологик бой табиий муҳит ҳисобланган. Бу ерда ўсимлик ва ҳайвонот оламининг биологик хилма-хиллигини сақлаш ҳозирги кўннингдолзарб масалаларидан бири. Табиий биотоплардаги ўзлаштириш жараёнларинингкучайиши, флора ва фаунга антропоген таъсир Орол бўйи минтақаси учун табиий ресурсларнингҳозирги ҳолатини аниқлашда долзарб муаммо ҳисобланади.

КЎТИЛМАГАН ҚЎНҒИРОҚ

Кутилмаганда телефоним жиринглаб қолди. Ўртоғим, Нукус давлат ўрмон хўжалиги директори Арислон Юсупов экан:

– Ало, Минажатдин, Муйноқга борасанми? Борсанг мени ҳам олиб кет, дегандинг.

Мен ҳеч иккиланмасдан: – Бораман, қачон?, – дедим.

– Таёрланиб тур, ярим соатдан сўнг бориб, олиб кетаман.

– Келавер, мен таёрман.

Ярим соатдан сўнг Арислоннинг автоуловида Муйноқ томон йўл олдик. Машинада шиддат билан чўл қуйнига кириб борар эканмиз, поёнсиз йўллар четидаги саксовулзорлар, шамолда майн тебранарди…

Мана уч йилдирки, Орол денгизининг суви қуриган майдонлари ҳамда Оролбўйи ҳудудларида шамол таъсирида юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронларини камайтириш, қум кўчишининг олдини олиш, минтақада экологик ҳолатни яхшилаш мақсадидакатта бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Йўлда саф тортиб Муйноқдан келаётган турли хил техникаларни учратдик.

– Мамлакатимиз вилоятлардан келган техникалар экиш мавсуми тугатиб қайтмоқда, деди Арислон менинг саволимни аввалдан англагандек. – Қишнинг бўронли кунларида юртимизнинг барча худудлариданкелган ишчилар Мўйноқ тумани ва Орол денгизининг қуриган тубида экологик офат зонасидан қум ва тузни олиб ташлашга тўсиқлар бўлувчи яшил майдонлар яратиш учун сидқидилдан меҳнат қилишди.

Ҳақиқатан ҳам, бугун мамлакатимиз аҳолиси Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар» – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ишларида астойдил меҳнат қилмоқда.

Шу ўринда статистик маълумотларга эътибор қаратсак. Масалан, 2018 йил куз-қиш ва 2019 йил баҳорида Орол денгизининг сув қуриган тубида жами 460872 гектар майдонда фитомелиорация ишлари олиб борилди. Шундан сўнг 326150 гектар майдога самалёт ёрдамида, 119 437 гектар майдонга техника ёрдамида, жами 445587 гектар ерга уруғ экилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 15285 гектар ерга дарахт кўчатлари ўтқазилди. Бу ишларни амалга ошириш учун 1532 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланган. Уларнинг  1459 тоннаси саксовул, 73 тоннаси қорабарақ уруғидир.

Қисқа вақт ичида мисли кўрилмаган ҳажмдаги иш амалга оширилди. Саксавул ва бошқа чўл ўсимликларидан иборат ўрмонзор май ойининг бошида вегетация даврида яшил ранга кириб, бутун майдон мовий гиламга айланади. Айни пайтга дастлабки натижалар кўзга ташланади. Шунингдек, Орол денгизининг қуриган тубига чорва учун озуқабоп ўсимликлар экилган эди. Бугунги кунга келиб, яйловлар ҳам пайдо бўлмоқда.

     ЎРМОНЗОР КЕНГАЙМОҚДА

Биз Муйноқ давлат ўрмон хўжалигининг янги биносига етиб борганимизда, бу ерда одамлар гавжум, иш қайнаётган экан. Барча ўз вазифасини бажаришга шошилмоқда.

– Ўрмон хўжалигимизда 85 нафар ишчи ходим, 14 та техника мавжуд, -дейди бизни ёруғ юз билан кутиб олган, Муйноқ давлат ўрмон хўжалиги директори Фархад Ауезов. – Бундан уч йил олдин хўжалигимиз ер майдони 650 887,2 гектар эди. Бугунги кунга келиб қарийб 2 225 000 гектарга етди. Баҳор мавсуми ишлари якунланмоқда. Куз учун 3280 гектар жойга етадиган уруғ таёрлаб қўйдик.

Олдинлари денгизда сузиб юрган кемалар сув қуриб кетиши оқибатида тўқтаб қолди, чанг-тузонг ва тузлар кутарилиб, экологик муаммо келиб чиқди. Аммо, матонати, сабр-тоқатли халқ ёруғ кунларга ишониб, умид билан яшади ва ниҳоят улар орзу қилган кунлар ҳам етиб келди.

Яна маълумотларга мурожаат қиламиз. 2019 йил кўз-киш ва 2020 йил баҳор мавсумида Орол денгизининг суви қуриган тубида жами 706 401 гектар майдонда фитомелиорация ишлари олиб борилди. Шундан сўнг 496 933 гектар майдонга самолёт ёрдамида, 166 170 гектар майдонга техника ёрдамида, жами 663 100 гектар ерга уруғ экилди. Шунингдек, маданий ўрмонзорлар ташкил этиш учун 40 284 гектар ерга дарахт кўчатлари қадалди. Бундан ташқари, 3014 гектар майдонда чорва моллари учун яйловзорлар ташкил қилинди.

Президентимизнинг экологик фожиага келиб қолган ҳудудни ривожлантириш борасида илгари сурган ғоя ва ташаббуслари, улар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар муйноқликларнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда. Ҳар йили экишмавсумларидамеханизаторлар, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа ташкилотлар ходимлари ҳамда аҳоли фаол иштирок этмоқда.

– 2021 йил учун 300 минг гектар майдонда яшил қопламалар, яъни ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш вазифаси белгиланган эди. Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда жами 445 717 гектар майдонда фитомелиорация ишлари олиб бориб, самолётлар ва техникалар ёрдамида чўл ўсимликлари уруғларини экдик, дейдиЎзбекистон Республикаси ўрмон давлат қўмитаси раиси ўринбосари Ғолибжон Қурбонов.–Албатта, ўрмонзор пайдо бўлса, биринчидан тузли чангларнинг кўтарилиши тўхтайди. Иккинчидан, ернинг намлиги ошади ва жониворлар сони кўпайишига олиб келади.

Бундан 3 йил олдин бу ерда аҳвол жуда ачинарли, гуё ҳаёт тўхтаб қолгандек эди. Давлатимиз раҳбарининг «Маданият – Муйноқдан бошланади» деган гапи бугунги кунда айни ҳақийқатга айланди. Одамларнинг онги ўзгарди, дунё қараши, фикри ўзгарганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Уруғларни териш асносида мавсумий ишларга жалб қилинган муйноқлик ёшларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Энг қувонорлиси, Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 2018-2020 йил баҳор мавсумида жами 1,2 миллион гектар «яшил қопламалар» барпо этиш ишлари амалга оширилган бўлса, ўтказилган мониторинг натижалари бўйича «яшил қопламалар»нинг ҳолати яхши, ўртача кўкарувчанлик 35-40 фоизни ташкил этмоқда.

Саксовул чўлга ЭНг чидамли ўсимлик

Ўзбекистонда саксовулнинг уч хил тури ўсади. Зайнский тури Устюрт ва Қизилқум ҳудудларида ёввойи ҳолда кўплаб учрайди. У бута ўсимликлар оиласига киради.

Қора саксовул дарахтлар оиласига кирувчи ўсимлик бўлиб, 40-50 йил яшайди. Оқ саксовул ҳам дарахтлар оиласига мансуб. Бу ўсимлик фақат Қизилқум чўли ва Устюрт платасида ёввойи ҳолида ўсувши ўсимликлар туркумига киради.

Чўлга шароитида чидамли ўсимликлардан бири – тупроқ таркибидаги тузларни еб йўқ қилади. Кўчма қумлар тарқалишининг олдини олади. Табийий йўл билан эккандан кейин иккинчи ва учинчи йилнинг кузи охирига келиб уруғ тугади ва ўз ўзидан уруғларни сочиб, ёввойи ҳолида кўкаради ва чўлда ўрмонзор пайдо этади. Ҳозирги вақтда саксовулнинг энг кўп тарқалган тури қора саксовул саналади.

– Ҳозир Қорақалпоғистон ҳудудидаУстюрт, Қизилқум, Қорақумдан ташқариОролқум деб номланган саҳро пайда бўлди. Ушбу Оролқум деб номланган денгиз тубида ватандошларимизнинг сидқидилдан қилаётган ишлари барчага намуна бўлмоқда. Орол денгизиОрол қумгаайланган бўлса, кейинги 3-4 йил ичида халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Орол ўрмонга айланмоқда, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитаси раиси Ойбек Аминов.–Бу ерларда инсонларнинг нималарга қодир эканлигини қилган меҳнатларида мисолида кўриш мумкин. Муҳими, шароит қанчалар қийинлигига қарамасдан олиб борилган ишлар натижаси кўринмоқда. Ташқаридан кўзатган киши учун бу, ҳақиқатдан ҳам, мўъжиза.Ўрмонзор пайдо бўлса, тузли чанг-тузонг кўтарилиши тўхтайди. Янги яйловлар, ёввойи ҳайвонлар, қушлар кўпаяди. Меҳнатимиз натижасида 10-12 йил ичида катта ўрмонзор яратилади. Халқимизда «Олти ола бўлса, оғиздагини олдирар, тўртов тугал бўлса, тепадагини туширар» деган мақол бор. Демак, оғизбирчиликда, бирдамликда иш олиб бориш керак экан. Орол фожеасидан зарар кураётган денгизни яшил майдонга айлантириш ишларига ўз ҳиссамизни қушаётганимиздан жуда мамнунмиз.

ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ

Бизнинг навбатдаги суҳбатдошимиз қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Зиновий Новицкий бўлди. У ҳозиргина денгиздан Муйноқга қайтиб келган экан. Ёши 70 дан ўтса ҳам кўзларида нур порлаб турган Зиновий Богданович ҳарбийларча салом бериб, бизни ёруғ юз билан қарши олди.

– Мен Орол денгизи муаммоси билан 1981 йилдан буён чуғилланиб келамандейди академик Зиновий Новицкий. – Ўша йили мени Москва шаҳрига чақириб, Орол денгизи қуриши сабабини аниқлаш бўйича гуруҳни бошқаришни топширган. У пайтда Орол денгизи 20 километрга чекинган эди. Яқин-яқингача фақат илимий изланишлар, тажрибалар ўтказилиб, оз муғдорда чўл ўсимликларини экиш ишлари амалга ошириб келинди. Шунингдек, кўпчилик олимлар, жамотчилик вакиллари денгизни фақат келиб кўриб, расмга тушиб кетишган.

Давлатимиз раҳбари томонидан Оролнинг қуриган тубида яшил майдонни барпо қилиш масаласининг кўтарилиши, айтиш керакки, бу Ўзбекистон тажрибасида илк маротаба қўл урилаётган улкан лойиҳа, иш ҳисобланади. Хабарингиз бор, Орол денгизи тубидан йилига 150 миллион тонна тузли чанг-тозанг ҳавога кўтарилиб, булутлар билан аралашиб, 1000 километргача учиб боради ва тузли қор бўлиб ёғади. Натижада бутун дунёда экологик муаммони келтириб чиқармоқда. Денгиз тубидаги қуриган ер майдони 6 миллион гектарни ташкил этади. Бунинг 3,2 миллион гектари Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Қолган қисми Қозоқистон худудида жойлашган. Эндиги муаммо шундан иборатки, Қозоқистон худудидаги денгиз тубида ҳам яшил майдонни барпо этиш лозим. Чунки шамол асосан уша томондан эсади. Биз қозоқистонлик олимлар билан бу борада суҳбатлар олиб бормоқдамиз. Ишонаманки, келажакда амалий ишларни биргаликда бошласак, денгиз туби ўт уланлар билан қопланади. Ўткан давр мобайнида 1,2 миллион гектар «яшил қопламалар» барпо этилди. Ушбу «яшил қопламалар»нинг кўкарувчанлиги 35-40 фоизни ташкил этмоқда. Демак, натижа яхши томонга қараб бормоқда. Меҳнатимиз бесамара кетмади. Бугунги кунда яшил худудларда қуён, қашқир, тулки, шоғол сингари ҳайвонларни учратиш мумкин. Энг асосийси, чорва учун жуда қулай яйловлар яратилмоқда. Бунинг натижасида аҳоли бандлиги таъминланади. Гўшт, сут маҳсулотлари нархи арзонлашади. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, бу ерларда асаларичиликни йулга қуйиш мумкин. Асаларилар ўрмонзарлардаги чўл ўсимлик гулларидан 50 % гача асал йиғади. Саёҳлар учун эса экотуризм ривожланади. Бундан ташқари яна кўплаб лойиҳаларни амалга оширса бўлади. Олдинлари бу гапларни биров айтса ўзим ҳам ишонмаган бўлар эдим. Лекин энди бу гапларни мен айтаямпан. Оролга ўз ҳаётини, билимини бахшида қилган инсон сифатида айта оламанки, бу ерларнингкелажаги порлоқ.

Зиновий Новицкий билан суҳбатимиз икки соатга чўзилди. Қишнинг қаҳратон совуқларига қарамасдан фидойи меҳнат қилаётган ватандошларимизни бугунги кун қаҳромонлари деб эътироф этсак арзийди.

                             ЧЎЛГА ҲАЙВОНТЛАР КЕЛМОҚДА

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мамлакатимизда мавжуд биологик ресурсларни, хусусан, ноёб, камсонли, йўқолиб кетиш арафасида турган тирик организмлар ва уларнинг яшаш муҳитини сақлаб қолишда, инсон фаолиятининг табиатга бўлган салбий таъсирининг олдини олишда, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш, атроф-муҳит мониторингини олиб бориш, экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш мақсадида алоҳида аҳамият касб этади.

Қорақалпоғистон Республикаси «Жанубий Устюрт»давлат қўриқхонаси ходимлари томонидан Устюрт платосида жойлашган Сариқамиш кўлида ҳайвонот ва ўсимликларни рўйҳатга олиш бўйича мониторинг ишлари олиб борилган.Ўрганишлар натижасида, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган қушлардан 10 та оқ қуш, 2 та сув бургути борлиги маълум бўлди. Шунингдек, 40 та қизил бош, 33 та кўк бош, 61 та олмабош ўрдак, 4 та катта қорабой, 12 та сўфитўрғай ҳамда 20 та чайка рўйҳатга олинди.Ўрганувчилар Сариқамиш кўлидан 10 километр узоқликда 3 та жайрон, 15 километр узоқликда 2 та қулон ёшаятганини аниқлашди. Шахпакта ҳудудида 2 та бўри, Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 1 та чўл бургути, 12 та қора бовур ва 1 та оқ бовур аниқланган ва рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий – тадқиқот институти директор ўринбосари, биология фанлари доктори, профессор Светлана Мамбетуллаева шундай дейди:

  • – Орол денгизи қадим денгизлардан ҳисобланиб, катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган ва бой табиий заҳиралари билан машҳур бўлган. Орол буйи ҳудуди эса биологик бой табиий муҳит ҳисобланган.
  • Бу ерда ўсимлик ва ҳайвонот оламининг биологик хилма-хиллигини сақлаш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири. Табий биотоплардаги ўзлаштириш жараёнларининг кучайиши, флора ва фаунага антропоген таъсир Орол бўйи минтақаси учун табиий ресурсларининг ҳозирги ҳолатини аниқлашда долзарб муаммо ҳисобланади.

ЭкологикомилларнингинтенсивтаъсиривабошқакурсатгичларбиланбирқатордамаълумдаражадаўсимликларқатламинингфазодатарқалишигаҳамдаОролнингқуриганжойларидаяшайдиганҳайвонотоламивакилларининг сон динамикасивахулқатворигаинтенсивтаъсирқилади.

Бизнинг дала тадқиқотларимиз натижасидасаксовул экилганҳудудданшоқол, тулки ва жайрон изларитопилди. Мутахассисларимиз тўлайқуёнлари ваўрмонмушугини ҳам кўришди.

Суний экилган саксавул ҳудудларидайилнингқишқидаврларидабизнингорнитологларимиз 15 турдагиқушларни, жумлардан,дала бўқтаргиси, оқ сор, сариқ сор, чўлбургути, қиронқора, бургут, қорабовур, укки, бойўғли, сўфитўрғайва саксовулчумчуғи турлариниқайдэтди.

Демак, Оролденгизинингқуригантубидасаксовулўрмонларидафлора вафаунанингбиологикхилма-хиллигининг кўпайиши, чўл экотизимларинингунумдорлигиниоширишучунжудамуҳим ҳисобланади.

АЙДИНЛАР

Янгиланаётган Муйноқ кўчаларини кезар эканмиз, баҳорнинг илиқ, майн шабадаси юзинга урилиб, хуш кайфият бағишлайди. Йўл буйида саксовуллар «Мана биз томонга ҳам ҳаёт кириб келди» дегандек секин тебранади. Катта йўл чеккасидагирангли ёритгичлар бизни беиқтиёр ўзига жалб қилди. Ёруғда иккита кеманинг байроқлари баҳор шамолидан илҳом олиб, пирпираб турибди.

«Оқ кема» болалар дам олиш оромгоҳида Муйноқдаги кенг кўламли ислоҳатлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Айдинлар» фильмининг тақдимоти тўғридан-тўғри эфирда узатилаётган экан. Фильмда ўзи тўғилиб ўсган маконини ташлаб кетишга мажбур бўлган аҳоли ва бугунда умид қалдирғошлари қайтгани ҳақида ҳикоя қилинади. «Айдинлар» қўшиғи аслида денгизга кетган ёрини кутаётган, фильмда эса рамзий маънода Оролнинг қайтишини кутаётган муйноқликларнинг олдинги ва бугунги ҳаёти тасвирланган.

Сафаримизни тугатиб йўлга тушдик. Арислон ўртоғим иккимиз барчамизнинг қалбимиздан жой олган «Айдинлар» қўшиғини жўр бўлиб куйладик.

Айдинлар, айдинлар, мавжли айдинлар,

Биздан суяр ёрга, салом айтинглар…

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ, «Янги Ўзбекистон» муҳбири.

«Янги Ўзбекистон» газетаси 2021 йил 6апрель, 68-сон.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!