“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

ҚИШЛОҚЛАРГА ТОЗА СУВ КЕЛДИ

Бугун халқнинг дардини эшитиш ва масалаларни ҳал этиш, ўларни ҳаётдан рози қилиш ҳар бир раҳбар учун бажарилиши шарт бўлган тамойилга айланди. Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорга биноан, Беруний туманида қурилиш материаллари саноати ва чорвачиликни ривожлантириш асосий соҳаси сифатидабелгиланган. Шунингдек, туманга масъул Давлат божхона қўмитаси бириктирилган.Ҳозирда ишчи гуруҳ тўзилиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида муайян ишлар олиб бориляпти.

– Қарорига мувофиқ, Давлат божхона қўмитаси махсус жамғармаси ҳисобидан туманнинг Олтинсой, Қизилқаъла, Дўстлик овул фуқаролар йиғинларидаги 9 та маҳаллани, «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун артезиан қудуқлари қазиш ва замонавийсув фильтрларини ўрнатиш, шунингдек, сув ичиш нуқталарини барпо қилиш устувор вазифа сифатида белгиланган эди, -дейди Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Олим Ҳожиматов.Ўтган қисқа муддат ичида қўмитамиз томонидан юқорида қайд этилган ҳудудларда 1,5 миллиард сўмлик ишлар бажарилиб, 10 та янги артезиан қудуқ қазилди, замонавий сув тозалаш фильтрлари ўрнатилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур фильтрлар соатига 500 литр сувни 7 босқичда тозалайди. Натижада сувдаги қаттиқ моддалар миқдори камайиб, сувни юмшатади. Сувнинг тозаланиш даражаси эса 96-99 фоизни ташкилэтади.

– Бизнинг Дўстлик овул фуқаролар йиғинимизда 4583 нафар аҳоли истиқомат қилади, -дейди йиғин раиси Жанибек Қиличев. – Маҳалламизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида артезиан қудуғи қазилиб, замонавий сув тозалаш фильтрлари ўрнатилди. Шунингдек, божхона органлари вакиллари ташаббуси билан ҳудуддаги бўш турган мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Лойиҳа қиймати 2 миллиард сўмни ташкил қиладиган ушбу иншоат жорий йилда 120 нафар болани ўз бағрига олади. Қурилиш, таъмирлаш ишлари Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳ овулма-овул, уйма-уй юриб, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган ҳудудларга алоҳида эътибор қаратяпти. Хусусан, Олтинсой, Дўстлик ва Қизилқаъла овул фуқаролар йиғинларидаги 2,7 мингга яқин хонадондаги ҳақиқий вазият ўрганилиб,кўплаб муаммолар аниқланиб, улар жойида бартараф этилди. Айни вақтда ишчи гуруҳ томонидан мазкур йўналишдаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,«Янги Ўзбекистон» муҳбири.

«Янги Ўзбекистон» газетаси 2021 йил 30январь, 21-сон.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!