“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

МУЙНОҚДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ШУКУҲИ ЮРТЛАР ОША ТАРАЛМОҚДА

(ЙЎЛ ОЧЕРКИ)

Минг бор эшитгандан кўра, бир бора курган афзал, деган гап бор. Орол суви чекингач, ўз холига ташлаб қуйилган, Қорақалпоғистоннинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Муйноқ тумани Президентимиз ташаббуси билан бутунлай янги қиёфага кирди. Қисқа вақтда Муйноқда амалга оширилган кенг кўламли ободончилик, бунёдкорлик ишлари Янги Ўзбекистонимизнинг қудратини яна бир бор дунёга кўз-кўзлади. Бугун бу янгиликларни кўриш учун нафақат юртдошларимиз, ҳатто яқин-йироқ давлатларфуқаролари ҳам Мўйноқ томон интилмоқда

Юртимизда булаётган улкан ўзгаришлар барчамизга қувонч бағишлаб, келажакка умид уйғотади. Айниқса, Муйноқда булаётган ислоҳотлар бизни яна ушбу файзли маконга чорлади.

Муйноқ Нукусдан220 километр узоқликда жойлашгани боис, эрта тонгдан ҳамкасбларимиз билан йўлга чиқдик. Борликқа илиқлигини сочаётган қуёш нурларида туронғилларнинг сап-сариқ тангадай япроқлари яна ҳам олтиндай товланади. Мошина ойнасидан табиат муъжизаларига боқиб, узоқ уйларга толасан…

Тумани марказидан70 километр узоқликда Сулаймон Боқирғаниймақбараси, халқ орасида Ҳаким ота номи билан машҳур зиёратгоҳ бор. Президентимизнинг ташабусси билан бугун бу ерда қайта реконструкция ишлари бажарилмоқда.

Сулаймон Боқирғоний – башариятни руҳан поклик ва етуклик сари чорлаган тасаввуф фалсафасининг энг йирик намоёндаларидан бири, шоир, яссавия тариқатининг давомчиси. Аллома ҳаёти ҳақидаги маълумотлар турли ривоятлар билан аралашиб кетган. Айтишларича, Ҳаким ота Яссавийга мурид бўлган, ўз иқтидори ва шеърий истеъдоди билан пирининг эътиборини қозонган.

Аллома Жанубий Орол бўйларида, ҳозирги Муйноқ тумани яқинидаги Боқирғоний деган жойда 1122 йили таваллуд топган ва 1180-йил вафот этган, ҳозирги Ҳаким ота қабристонига дафн этилган.

Айрим манбаларда кўрсатилишича, Сулаймон Боқирғоний мақбараси XII асрда 40 йил давомида сув остида қолиб кетган. Мақбара 1978 йилда маҳаллий аҳоли томонидан хашар йўли билан қайта қурилган.

Зиёратгоҳ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига  киритилган.

– Бугунги кунда бу масканни Зангиота зиёратгоҳи намунасида қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларибошланган, -дейди пудратчи «Эл таъмирлаш» маъсулияти чекланган жамияти раҳбари Розумбай Худайбергенов. -2019 йилдамақбара қайта қурилди. Унингиайвонитўлиқтикландиваатрофидеворбиланўралди.Мақбараичидагибобомизқабриустигамармарданэсдаликтошиўрнатилди. Шунингдек, мажмуадагиойхонаянгидан бунёд этилди.Масжидҳам тубдан таъмирланди.

Биз зиёротгоҳни куздан кечириб, марҳумлар рухига Қуръон тиловат қилдик. Усталар ишига омад тилаб, Мўйноқга сафармизни бошладик.

«Дўстлик» овул фуқаролар йиғинида катта хурсандчилик устидан чиқдик. Бу ерда 2 қаватли, барча қулайликларга эга замонавий болалар боғчаси фойдаланишга топширилган экан. Муассасани ўз кўзимиз билан  кўргимиз келди. Болаларнинг шодон қийқириқлари эшитилди, улар қўшиқ куйлаб, рақсга тушаётганди.

– Боғчамизда биринчи тантана – Ўзбек тили байрамини нишонладик. Чекка қишлоғимизда мана шундай қулайликларга эга таълим-тария муассасаси очилиши етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаган, -дейди «Адолат» МТТ директори Бахитгул Қитайбекова. – Ростини айтганда бу худудмиздаги биринчи замонавий боғча. Овулдаги 29 фуқаро, жумладан, кўп йиллардан буён ишсиз ўтирган 27 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Суҳбат чоғида байрам тадбирига келган ота-оналар билан гаплашар эканбиз, улар ҳам фарзандларининг кичкиналигидан тил ўрганиб, мактабга тайёр ҳолда боришини хоҳлашини ва бу боғчанинг очилиши фарзандлари учун имконият экананини эътироф этди. Бу ердаги хурсандчилик кайфиятимизни кўтарди, болажонлар  билан хайрлашиб, йўлимизни давом эттирдик.

Ҳамроҳларимиз билан неча йиллардан буён тузга, чанг-тузонларга қалқон бўлиб турган кекса саксовуллар, олтин кузнинг гузаллигини сариқ япроқларида намоён этган туронғиллар ва чўлга чидамли бўлган ўсимликларни кўриб, улар ҳақида гурунглашиб бордик.

Катта йўл бўйида икки кеманинг байроқлари шамолда пирпираб, тўлқинларни писанд қилмай сузиб келаётгандай гуё. Бу яқиндагина ишга тўшган «Оқ кема» болалар дам олиш оромгоҳи. Узоқдан қараган кишига ҳудди ҳақиқий кема сузиб келаётганга уқшар экан. Оромгоҳ  катта кемани эслатади. Бунда Орол денгизига кемалар қайтди, ҳаёт қайта тикланди, деган рамзий маъно бор. 12 гектар майдонга эга соғломлаштириш марказида барча шароитлар яратилган.

Орага 3 соат вақтни солиб, Муйноқ ҳам кўриниб қолди…

Ҳар бир туман ёки шаҳарга кираберишда унинг номи ёзилган булади. Муйноқликлар туман номини ёзишда ҳам ўзига хос креативликни кўрсатибди. «Муйноқ» ёзуви тепасида балиқ тасвири туширилган ва ёзув атрофи ялтироқ тангачалар билан қопланган, шамол эсган пайтда ундан сувнинг овози эшитилади. Тунда бу тангачалар атрофга ажиб гузаллик бахш этади.

Муйноқ тумани 1931 йили ташкил этилган. Бир вақтлар катта қисмини денгиз эгаллаган худуд, чўл ва ярим даштликлардан иборат. Сўнги маълумотларга қараганда, туманда 32 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Янгиланаётган худудга чет давлатларга кўшиб кетган муйноқликлар қайтиб келмоқда.

Бизни Муйноқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бошлиғи Дариға Аблаева кутиб олди. Шаҳар ичидаги дастлабки объект «Муйноқ аква саноат» давлат унитар корхонаси бўлди. Бу ерда балиқлар қайта ишланиб, консерваланади. Таъкидлаш жоизки, тарихда Муйноқ ўзининг консерваланган балиқлари билан донг таратган. Корхонанинг қайта қурилиши муйноқликлар кўнглини тоғдек кўтарди. Бир замонлармашҳур бўлган завод тарихини ота-оналаридан эшитган, лекин кўрмаган ёшлар бу корхонага ишга жойлашган.

– Заводга ишга келганимда,ўргана олмасам керак, деб уйлаган эдим. Аммо, кўз қўрқоқ, қўл ботир, деганларидек, устозларимизнинг йўл-йўриғи, маслаҳатлари билан ишни тўлиқ ўрганиб олдим. «Завод менинг иккинчи уйим, ажойиб ишхонам, ахил жамоам бор», деб қувониб келаман, дейди Насиба Рейпназарова. – Бундан бир неча йиллар олдин «Бу ерда тирикчилик тугайди, ҳамма нарса қуриб қолади, сизлар ҳам ҳали бизнинг орқамиздан борасизлар», деб бошқа давлатларга кўчиб кетган қўшниларимиз, дугоналаримиз бугун Муйноқнинг янгиланаётганини кўриб, «Сабр қилсак бўларкан», деб бизга ҳавас қилмоқда.

«Муйноқ аква санаат» давлат унитар корхонасига Рибачье, Судочье ва Жалтирбас табиий сув ҳавзалари доимий фойдаланиш учун бириктирилган бўлиб, уларнинг майдони жами 39 минг 280 гектарни ташкил этади.

– Завод 9 милион дона балиқ консерваси, 200 тонна дудланган балиқ, 780 тонна балиқ фарши, 400 тонна балиқ филесини,  жами 11 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, -дейди корхона тасарруфидаги балиқги қайта ишлаш ва консервалаш заводи бош технологи Мурат Ўразбаев. – Тайёр маҳсулотлар ички бозорга сотилмоқда. Россия, Қозоғистон ва Афғанистонга экспорт қилиш учун шартномалар тузилмоқда.

Келажакда завод учун 150 гектар майдонда сунъий сув ҳавзалари ташкил этилади. Шунигдек, ўрдак ва қуён гўштидан консерва таёрлаш лойиҳалари хам амалга оширилар экан.

Заводнинг қадоқлаш цехида Обиджон оға Эсонов билан танишиб қолдик. У 27 йил консерва заводининг қути ишлаб чиқариш цехида меҳнат қилган экан. 2002 йили эски завод ўз ишини тўқтатиб, Обиджон оға ишсиз қолган. 2019 йил ушбу завод ишга тушиши билан у яна севимли касби билан шуғилллана бошлади.

Бугун Муйноқ кўчаларида юриб, бошқа шаҳарга келиб қолгандай ҳис этади киши ўзини. Шаҳарнинг бундан 3-4 йил олдинги қиёфаси тубдан ўзгарган. Кенг ва баланд иморатлар, меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш шоҳобчалари, амфитеатр, курант, музейлар, хуллас, барча иншоотлар савлат тўкиб турибди. Саёҳлар энг кўп қадам ранжида қиладиган очиқ осмон остидаги «Кемалар қабристони» музейида денгиз томон сузмоқчи бўлиб турган кемалар узоқ тарихдан сўзлаётгандек,ўнинг мавжли тўлқинларини соғиниб, узоқларга термулаётгандек, шўр қўмга куксини босиб, умид билан боқаётгандек, гуё. Ҳа, албатта, денгиз қайтади. Яна мавж урган тўлқинларда суза бошлайди бу кемалар. Ана шундай яхши ниятдаги туйғуларимни, «айтганинг келсин», дегандек чағалайлар овози бўлиб юборди.

Атрофга боқаман. «Кемалар қабристони» ёнида узоқларга хабар тарқатувчи маёқ қад ростлаган. Бу тарафда эса Орол денгизи тарихи музейи чирой очиб турибди. Музейни томоша қилиб, бундан 60-70 йил аввалги денгиз ҳаётини ҳис этдик.

Биз денгиз учун кўп қайғурдик. Аммо ҳеч нарса ўзгармади. Бугун эса Орол ва Муйноқда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ишларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Одамнинг қўли гул, ҳар нарсага қодир, деб шуни айтишса керак-да. 2 миллион гектар ерда ўзига хос ҳимоя қилувчи янги ўсимлик майдонлари ва дарахтзорлар яратилмоқда. Муйноқда атиги 2 йилда катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Орол муаммосига халқаро ҳамжамият эътиборини такрор ва такрор қаратмоқдамиз. Жумладан, 2017 йил сентябрда Президентмиз БМТ Бош Ассамблеясида илгари сурган ташаббус асосида Орол бўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шериклик асосидаги Трастфонди ташкил этилган эди. Ҳозирги кунгача ушбу фондга 26 миллион доллар жалб этилган бўлса, яқин 2 йилда яна 250 миллион доллар ўзлаштирилади. Ушбу маблағлар ичимлик сув, аҳоли соғлиги, бандлик, тадбиркорлик, экология, ирригация ва мелиорация тизимларини яхшилаш лойиҳаларига йуналтирилади.

Кейинги манзилимиз туманнинг марказий кучасида жойлашган ITмарказ билан «Китоб-кофе» бўлди. Ёшлар бу ерда мутолаа қилиш имконига эга. 5000 донадан зиёд китоб, 2000 электрон ва 1000 аудио китоб жамғармасига ҳар куни ўртача ҳисобда 40-50 ўқувчи келар экан. Иншоотнинг ички дизайни чиройли ва дид билан безатилган. Ташкилотчилар томонидан китобхон ўқувчилар орасида турли танловлар тез-тез ўтказилиб, муносиблар такдирланиб борилади. Бу, албатта, китобхон ёшларнинг сафи ортишига сабаб бўлади.

-Ҳар куни мактабдан сўнг «Китоб-кафе»га шошиб келаётган ўқувчи- ёшларга қараб қувонаман. Улар китоб ўқишга интилмоқда. Зеро, китоб ўқиган фарзанд фақат телевизор кўриб, интернет оғушида катта бўлган тенгқурларидан устун, дейди «Китоб-кафе» раҳбари  Венера Садуллаева. – Улар билан суҳбатлашар эканмиз, дунёқарашининг ҳам кун сайин кенгайиб бораётгани сезилади. Бизда китобхонлар ёши чекланмаган, барча ёшдагилар келиб, хизматларимиздан бемалол фойдаланса бўлади. Китобхонларга хизмат кўрсатиш сифатига ҳам эътибор қаратамиз. Яқинда янгича қаҳва таёрлаш усулини уйлаб топдик ва «Мўйнок каҳва» деб номладик. У кўпчиликка манзур бўлмоқда.

«Китоб-кафе» ёнида ёшларни компьютер технологияларини ўргатувчи  IT марказ фаолият кўрсатмоқда. Марказ сўнгги русумдаги компьютерлар билан таъминланди, Муҳаммад аль-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали ўқитувчилари томонидан ёшларга компьютер сирлари ўргатилмоқда.

– Биз марказга келиб, ёшлардаги интилушни кўриб,ҳайратга тушдик. Қизиқувчилар сони кўп бўлгани боис, кунига 3 марта дарс ўтишга тўғри келяпти. Улар билан ишлаш жуда мароқли. Марказимизгазамонавий компьютерлар келтирилган, сўнгги авлод принтерларини кўриб, ўзимиз ҳам ҳаяжонландик. Орол буйи худуди болалари шундай шароитларда бепул ўқитилиши мамлакатимизнинг ёшларга бўлган катта эътиборидан далолат, – дейди Шахан Абдиғаниев.

Президентимизнинг Мўйноқни ривожлантириш борасида илгари сурган ғоя ва ташаббуслари, улар асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланишлар аҳолининг эртанги кунга ишончини мустаҳкамламоқда.Давлатимиз раҳбари маданият – Муйноқдан бошланади, деган эди. Дарҳақиқат, Муйноқда қад кутарган замонавий иншоотлар, боғлар, Адиблар хиёбони, Ҳунармандлар аллеяси, музейлар, мусиқа ва санъат мактаби, хуллас, том маънода маданият Муйноқдан бошланаётганига ғурур билан жавоб бераётган инсонларнинг қалбига қулоқ солдик.Айниқса, ўзида миллийлик ва замонавийликни мужассам қилган Ҳунармандлар аллеяси эътиборимизни  тортди.

– Уттиз йилдан буён бош кийим тикиш билан шуғулланаман. Болаларимизни қўл меҳнатим орқасидан боқаяпман, – дейди бизни табассум билан кутиб олган ҳунарманд оғамиз Жусип Амиров. – Бугун Муйноқни кўриш учун ҳатто чел эллардан келаётган сайёҳларимиз кўпаётганибизни қувонтиради. Уларҳунармандчилик ишларимизга қизиқиб томоша қилади, буюмларимизни сотиболади. Бизлар учун Ҳунармандлар аллеяси ташкил қилиб, ҳар биримизга битта дукон ва ўзимизга керакли анжомларни бепул берилди. Ҳозир иш ўринлари купайгани боис, ёшларимиз ҳам ўзимизда ишлашни хоҳлаяпти. Шогирдларимиз кўпаймоқда.

Ҳунармандлар аллеясида қорақалпоқнинг миллий бош кийими- саукеле, бешпент, кўк кўйлакларни тикувчи ҳунарманд Гулнара Ўразбоева, ёғошга ишлов бериб, санъат асарини яратувчи Анвар Саимбетов, таксодермист, яъни ҳайвон ва қўшларни қотириш билан чуғилланадиган Генжебай Утемуратов, кигиз босувчи Қалжан Баубековаларнинг ижод намуналарини томоша қилдик.

– Муйноқга ўтган йили 5,5 минг сайёҳ ташриф буюрган бўлса, жорий йилда 150 сайёҳ келди, холос, -дейди Туризмди ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармасининг Муйноқ тумани вакили Ҳурмат Жалимбетов. – Бунга сабаб коронавирус пандемияси. Бу албатта, вақтинчалик ҳолат. Ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Келинг, мен сизларни «Бухора гиламлари» гилам тўқиш марказига олиб бораман.

Марказга Бухора вилоятидан гилам туқийдиган 18 ускуна келтирилган. Бу ерда хотин-қизларни гилам тўқишга ўргатиб, махсус курс битирувчилари бандлиги таъминланар экан. Ҳунар ўрганаётган қизларга барча шароитлар бор. Уйи олис қизлар учун марказнинг иккинчи қаватида ётоқхона, овқатланиш хонаси ва барча қулайликлар яратилган. Стипендия ҳам берилар экан.

Қизиқишимиз устун келиб, битта гилам қанча вақтда тўқилишини сўрадик. Энг тези бир ойда тўқилар экан. Ана сизга сабр-тоқат ва маҳорат қўл меҳнатини талаб қиладиган касб.

– Ёшлигимдан гилам туқиш билан шуғулланиб, уйда турли байрамларга, туғилган кунга буюртмалар олиб гилам туқирдим. Ўтган йили ҳокимият томонидан Бухоро вилоятига 17 нафар хотин-қиз бориб, гилам туқиш сирларини ўрганиб келиш таклифи билдирилганда, қуводик. Бухоро гиламлари ўзининг гўзаллиги билан дунёга машҳур. Бухорода 3 ой ўқидик. Қайтиб келиб шу цехни ишга туширдик, Гулчехра Сапарниязова. – Гилам тўқиш сабр-тоқатни талаб қилади. Қизларимизнинг тез вақт ичида қўллари келишиб қолди. Бошқа туманлардаги қизларни ҳам ўқитмоқчимиз. Шу мақсадда яқинда Қораўзак тумани билан шартнома туздик. Бу туман қизлари хунар ўрганиши ва яшаши учун барча шароитларимиз етарли.

Муйноқнинг кенг кўчаларига назар солиб, чиройли иморатлар ўз-ўзидан тикланиб, ободонлаштириш ишлари осонлик билан амалга ошмаганини сезасиз. Бунда халқимизнинг тинимсиз меҳнати мужассам. Навбатдаги суҳбатдошимиз Нукус шаҳридан келиб, қурилиш ишларига ҳиссасаи қўшаётган Асай Усмонов бўлди.

-Муйноқдаги қурилишларга қўлимиздан келганича ҳисса қўшишга ҳаракат қиляпмиз. Амфитеатр, Ҳунармандлар аллеяси, Адиблар хиёбони ва шунга ўқшаш объектларда қўрилиш ва ободанлаштириш ишларини давом эттиряпмиз, – дейди «Qoraqalpoq windows» МЧЖ иш бошқарувчиси А.Усманов. – Албатта, барча соҳанинг ўз қийинчиликлари бор. Лекин халқнинг «раҳмат» деган бир сўзи барча машаққат ва чарчоғинги аритади.

Яқинда Мўйноқ аэропортига дастлабки AIRBUS A-320 самолёти келиб қўнганидан кўпчиликнинг хабари бор. Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун вертолёт қўниш майдончаси ҳам қурилган. Вертолёт орқали Орол денгизи акваторияси, «Қизилжар» ОФЙдаги иссиқхоналар, Қозоқдарё қишлоғидаги чорвачилик комплексига саёҳат қилиш имконияти мавжуд. Келаси сафар, албатта, вертолётда парвоз қилиб, гўзал Муйноқ манзараларини томоша қиламиз.

Биз Муйноқнинг кексалари ва ёшлари билан ҳамсуҳбат бўлар эканмиз, кўзларида қувонч ва ишончни кўрдик. Бу баландпарвоз гап эмас, ҳақиқатдан ҳам шундай. Сафаримиз сўнггида кекса ҳунарманднинг гапи бизни рухландирди: «Биласизми, ҳарқандай машаққатнинг ортида ҳикмат бор. Сабрнинг таги сариқ олтин деб бекор айтилмаган. Тузли шамолларни ютиб, сувсизликдан қийналсак ҳам яхши кунларга умид қилиб яшадик ва сабримизга яраша мукофотини олдик. Бугун тузли шамолларни йўқ қилиш учун Орол денгизи ўрни яшил майдонга, ўрмонзорга айлантирилмоқда. Сув келиб, балиқ етиштирувчи кўллар кўпаймоқда, турли дарахтлар, экинлар экилмоқда. Мана шу янгиликлардан биз яна да яшариб, ёшларга йўл кўрсатмоқдамиз, илоҳим, юртимиздаги янгиланишларга кўз тегмасин!»

Ҳаётдан розилик инсоннинг юзидан ҳам билинади. Биз сафаримиз давомида ўзимиз истагандек кўп одамлар билан суҳбатлашишга улгурмаган бўлсак да, уларнинг кенг ва кўркам кўчаларда мамнун қиёфада юрганини кўриб, бунга амин бўлдик ва улардаги кайфият бизга ҳам ўтди. Албатта, ўзини шу юртнинг фарзандиман, деган ҳар бир киши амалга оширилаётган ишлардан фахрланади, ғурурланади ва эътироф этади.

Муйноқдаги курант бонг ўрди. Кечки соат олти бўлибди. Эртага яна янги тонг отади ва янги иш куни бошланади. Сафаримиз ҳам қарий бошлади.Муйноқ таассуротларимизни яна кўп йиллар эслаб йўриш учун расмга тушдик.

Нукусга қайтар эканмиз, ҳаммамизнинг кўнглимиз чоғ эди. Радиода эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мақсет Утемуратовнинг«Қарақалпағым» қўшиғи янграмоқда:

«Қарақалпағым келешегиң уллы сениң…»

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,«Янги Ўзбекистон» муҳбири.

«Янги Ўзбекистон» газетаси 2020 йил 5ноябрь, 212-сон.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!