“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

БУГУНГИ ЁШЛАРНИНГ ШИЖОАТИ БАЛАНД, САЛОҲИЯТИ ЮКСАК

Янгиланаётган Ўзбекистон тарихида туб ўзгаришлар бўлмоқда, янги марралар забт этилмоқда. Бу ислоҳатлар Қорақалпоғистонда ҳам бўй кўрсатмоқда. Бугун ҳар жабҳада ривожланишни, юксалишни кўзатасиз, шунга ҳамоҳанг донишмонд қорақалпоқ халқи интилишлари, яшаш тарзи ҳам ойдинлашган, ёшлар шижоати бир олам.

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Абатбай ДАНИЯРОВ билан суҳбатимиз шу каби ислоҳатлар мазмун-моҳияти ҳақида бўлди.  

-Абатбай Сапарбаевич, бугунги Ўзбекистон кечаги Ўзбекистондан тубдан фарқ қилади. Кейинги 3-4 йил ичидаги мамлакатимиздаги ўзгаришларга қандай баҳо берасиз?

– Юрт ободлиги ва халқ розилиги. Бу улуғ тушунчалар доимо ёнма-ён ва ҳамоҳангдир. Ана шу ҳамоҳанглик халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан, эл-юртимиз томонидан шоду хуррамлик билан қабул қилинаётган инсон манфаатлари йўлидаги ислоҳотлар қизғин паллага кирган бугунги кунда яна бир бор ўз тасдиғини топмоқда. Гап шу ҳақда кетганда, албатта, барча соҳаларда катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилаётганини, давлатимиз раҳбарининг халқимиз ҳаётини чуқур билиб, аҳоли манфаатларини тўғри баҳолай олиш қобилияти ва салоҳияти янги уфқларни очиб бераётганини алоҳида таъкидлаш ўринли.

Бугун юртдошларимиз нигоҳида ҳаётдан розилик ва эртанги кунга мустаҳкам ишончни кўриб турибмиз. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, халқимиз жамият ҳаётининг барча жабҳаларидаги ислоҳотлар самарасини, хусусан, аҳоли учун муносиб ҳаёт даражаси ва сифати таъминланаётганини ўз турмуши мисолида кўриб, сезиб турибди. Бу эса фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналиши эканидан далолатдир.

Ислоҳотлар ҳақидаайтадиган, янгиликларни сарҳисоб қиладиган бўлсак,тўғриси, халқимиз ҳаёти ва дунёқарашини ўзгартирган, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътибори ва имижини шакллантирган ислоҳотлар қилингани қудратимизга шубҳа билан қарайдиган, таҳлилдан кўра танқидни хушлайдиган баъзи инсонларнинг ҳам ақлини шошириб қўйди.

-Қорақалпоғистонда юз бераётган тарихий воқеалар, бугунги ислоҳатларнинг юксалишини қай даражада ҳис этмоқдасиз?

– Бу қутлуғ жараён қорақалпоғистонликларнинг қаддини тиклаб, кўнглини тоғдек юксалтираяпти. Бугун диёримизда аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларига ечим топилиб, инсон бахту саодати учун нима зурур бўлса барча шароитлар муҳайё қилинмоқда.

Президентимиз Қорақалпоғистонга ҳар бир ташрифи чоғида халқимиз турмушини яхшилашга алоҳида эътибор қаратади.Буни халқимиз ўз турмушида юз бераётган ўзгаришларда сезмоқда ва бу ишлар чин маънода қорақалпоғистонликлар ҳаётида янги тарих саҳифаларини очмоқда.

Биргина Мўйноқ тумани мисолида айтадиган бўлсак, бугун бу маскан энгоғир экологик шароитдан маданияти, саноати, иқтисодиётиривожланган, аҳолисининг яшаш шароитлари яхшиланиётганзамонавий ҳудудга айланиб бормоқда.

Эътироф этиш жойизки, Президентимиз БМТ Бош Ассамлеясининг 2017 йилдаги 72-сессиясида бир қатор аҳамиятли масалалар қаторидаОрол фожиасига дунё халқларининг, халқаро ташкилотларнинг эътиборини қаратгани тарихий воқеа эди. Бугун Мўйноқ туманининг ривожланиши ҳақида айтар эканмиз, албатта,Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифлари чоғида кўрсатмалари асосида ишлаб чиқилган «йўл хариталари», дастурлар, қарорлар муҳим аҳамият касб этаётганини эътироф этиш жоиз.

Биргина мисол, Президентимизнинг Оролбўйи ҳудудини 2017-2021 йилларда ривожлантиришга доир қарори асосида 350 га яқин объектда400 миллиард сўмликишлар бажарилди.Жумладан, амфитеатр, стадион,маданият саройи, 480 хонадонли 20 таарзонлаштирилган турар-жой, 250 иш ўрнига мўлжалланган тикув цехи, «Мўйноқ аква саноат» корхонаси фойдаланишга топширилди. «Бўзатов» овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Оқ кема» соғломлаштириш болалар марказиқурилишига 42,8 миллиард сўм маблағ сарфланиб, барча шароитлар мужассам этилди. Муйноқда IT марказ, «китоб-кафе» ёшларга хизмат кўрсатмоқда.Янги аэропорт ишга тушгани туман аҳли учун қувончли янгилик бўлди.

Шунингдек, дунёда ўхшаши йўқ, янги лойиҳага асос солинди. Орол денгизининг қуриб қолган 1 миллион 200 минг гектарлик ҳудудига саксовул, чиркез, қандим ва чўл шароитига чидамли бошқа ўсимликлар экилди. Бу ишлар халқимизнинг эртанги кунга ишончини янада мустаҳкамлаб, бунёдкорлик ишларига руҳлантирмоқда.

– Қорақалпоғистон ёшлари ҳам эртанги кунга шаҳдам қадам қўймоқда. Ёшлар етакчиси сифатида, ўларни бир мақсад йўлида бирлаштириш қийин эмас ми?

– Ёшлар муаммолари барча замонларда ҳам долзарб бўлса да, уларга бугунгидек эътибор камдан кам кўзатилган. Бунинг тасдиғи сифатида кейинги йилларда ёшлар масалаларига доир жами 40 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонун қабул қилинганини айтищ мумкин.

Ўзбекистонда30 июнь –Ёшлар куни этиб белгилангани, китобхонлик ва мутоала маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани, 5 та муҳим ташаббус татбиқ этилаётгани ёшлар сиёсатидаги ислоҳатлардан саналади Буларнинг барчаси биз, ёшларни бир мақсад йўлида бирлаштиришга хизмат қилади.

Қорақалпоғистонда 1 миллиондан зиёд ёш бор, улар ҳудуд аҳолисининг 57,8 фоизини ташкил этади. Ёшларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, иш билан таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида катта ишлар олиб борилиб, 2017-2020 йиллар давомида 42 мингдан ортиқ йигит-қизнинг бандлиги таъминланди.

2018-2020 йилларда ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 402 та лойиҳага 107 миллиард 992,8 миллион сўм кредит ажратилгани натижасида 1500дан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Жорий йилдаёшлар бандлигини таъминлаш бўйича 27 минг 512 нафар йигит-қизнинг бандлигини таъминлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 22 минга яқин ёш ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, «Мўйноқ келажаги бунёдкорлари» масъулияти чекланган жамияти ихтиёрига ажратилган 20 минг гектар ер майдонларини ишсиз ёшларга бериш орқали 1000 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирлик, идора ва ташкилот раҳбарлари томонидан 4000 нафар йигит-қиз оталикка олиниб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича бугунги кунда амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Чет элдан қайтиб келган ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобиданМўйноқ, Тахтакўпир ва Бўзатов туманларидаиссиқхоналар қуриб берилмокда. Бунинг натижасида 300дан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланади.

2017-2018 йиллар давомида Ёшлар иттифоқининг барча шаҳар ва туман кенгашлари Президент совғаси «Спарк» ва «Матиз» автомобиллари билан таъминланди.Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши ташаббуси билан «Жаслар-ТВ» телеканали ишга туширилди.Нукус шаҳри, Беруний, Мўйноқ, Қонликўл ва Бўзатов туманларида «Ёшлар маркази» барпо этилди.

Алоҳида айтиш керакки,ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этаётган йигит-қизларни рағбатлантириш мақсадида марҳум устозимиз Муса Ерниязов ташаббуси билан «Умит ушқыны» кўкрак нишони жорий қилинди.

2019 йил 27 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган учрашувида берилган топшириқлар асосида Нукус шаҳрида 150 ўринга мўлжалланганопера ва бахшичилик мактаб-интернати барпо этилди.Ёшларимиз олис мозийдан мерос достонлар, терма ва тулғовларни ижро қилишни давом эттириши, овуллардаги қобилиятларни кашф этиш мақсадида Шуманай, Элликқальа, Муйноқ ва Қунғиротда ҳам ушбу мактаб филиалларини очишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари, ёшларимиз«Зулфия», «Мард ўғлон», «Ниҳол» давлат мукофатлари, «Ўзбекистон белгиси»,«Үмит ушқыны» кўкрак нишонлари билан тақдирланди.«Ёш китобхон»мамлакат танловида 2 нафар ёш 1-ўринни эгаллаб, бош соврин – Президент совғаси бўлмиш«Спарк» автомобилини қўлга киритган бўлса, 236 нафар йигит-қизларимиз халқаро танлов ва турнирларда совриндор қаторидан жой олди.Бу каби ёшларимиз ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

– «Ёшлар дафтари»даги кирган йигит-қизларни руҳлантириш, қўллаб-қувватлаш мақсадида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

– Юртимизда хотин-қизлар ва ёшлар аҳолининг катта қисмини ташкил этади. Ижтимоий масалаларнинг аксарияти ҳам улар билан боғлиқ. Бу масалалар ҳар доим Президентимиз эътиборида бўлиб келмоқда. Яқинда давлатимиз раҳбари раислигида жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида Қорақлпоғистонда ҳам«ёшлар дафтари»шакллантирилмоқда, янги механизмлар белгиланиболинди, махсус штабларфаолияти йўлга қўйилди.

Урганишлар натижасида Қорақалпоғистонда 13мингданкўпроқ йигит-қизишсиз экани аниқланди. Уларнинг бандлигини таъминлашда Элликқальа туманини намуна қилиб олдик. Энди биринчи навбатда, ушбу ҳудудда белгиланган чора тадбирларни амалга оширамиз.

Президентимиз октябрь ойи бошида Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида худуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб, кейинги 3 йилга мўлжалланган 10 асосий йўналишни белгилаб берди. Уларнинг тўққизинчиси ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласи эди. Шу асосда юртимизёшларни қорақалпоғистонликйигит-қизлар турмуши билан яқиндан таништириш мақсадида келаси йили Қорақалпоғистонда Ёшлар фестивалиташкиллаштирилади.Ёшлар ишлари агентлиги ва Маданият вазирлигибилан биргаликда 2021 йилнинг май-июн ойларида Бўзатовтуманида «Республика ёшлар овози» фестивалиўтказилиши режалаштирилмоқда.Ҳозир бу тадбирга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Бундан ташқари Амударёва Тахтакўпир туманларида барча қўлайликларга эга Ёшлар марказини қуриш бўйича топшириқлар берилди. Ҳозирги кунда бу ишларнинг лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда.Шу аснода «ёшлар дафтари»даги йигит-қизларни хам қамраб олиб, ўз сафимизга қушмоқшимиз.

– Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда. Бу қутлуғ жараён ҳақида фикрингиз қандай?

– Жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида сўз кетганда «Янги Ўзбекистон» ибораси тилга олинаётгани, кейинги йилларда тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйганидандалолат.

Инсон манфаатларини таъминлаш, одамлар билан мулоқот қилиш, халқнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш ва ҳал қилиш, шунингдек, жойлардаги муаммоларни чуқур таҳлил этиш механизми ва давлат органлари, мансабдор шахсларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш, уларнинг фаолиятини баҳолаш… Менимча, давлат бошқарувида янгиша яндашув ва янгиша усул. Бунинг натижасида халқимиз уйғонмоқда ва тараққиёт сари олға бормоқда. Бу Ўзбекистондаги Учинчи Ренессанс даври пойдеворига тамал тоши қўйилгани демакдир.

Барчамиз гувоҳмиз,бугунхалқимиз ижобий ўзгаришлар ташаббускори ва бунёдкорига айланмоқда. Қайси соҳани олмайлик, қайси жабҳага назар солмайлик, илгари сурилаётган халқ ташаббуси, албатта, қўллаб-қувватланмоқда, шароит яратилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрамида Президентимиз айнан шу масалаларга тўхталиб, «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас», деди. Шунингдек, ёшлар ҳақида қатъий ишонч билан: «Математика, кимё, биология – фундаментал фанларни чуқур ургатайлик, инновацияларга йўл очайлик, ёшларнинг маърифати, маънавияти бош масаламиз, стратегик вазифамиз, устувор йўналишимиз», дея бизни янгича ёндошувларга, замонавий фикрлашга ундагани замирида ҳам кўп гап бор.Зеро бугунги ёшларнинг, мустақилик даври йигит-қизларининг шижоати баланд, илмий салоҳияти юксакдир.

Ишончимиз комил,Учинчи Ренессанс даври тарихимизсаҳифаларидаулкан кашфиётлар, глобал ўзгаришлар юз берган, аждодларимизга муносиб даҳолар етишиб чиққанбуюк бунёдкорлик асри бўлади.

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,«Янги Ўзбекистон» муҳбири.

«Янги Ўзбекистон» газетаси 2020 йил 28октябрь, 206-сон.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!