“Йилнинг энг фаол журналисти – 2021” танловига

         ИСТИҚБОЛИ ПОРЛОҚ БЎЗАТОВ

Бўзатов туманида бугунги куни 21,5 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Туман ҳудудида4 та овул фуқаролар ва битта посёлка фуқаролар йиғини, биттатиббиёт бирлашмасиҳамда 3 та қишлоқ врачлик пунктлари мавжуд.

Қорақалпоғистонда чорвашиликка ихтисослашган Бўзатов туманининг қайта ташкил этилиши кўпчиликнинг кўнглидаги иш бўлди. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтини фойдали ўтказиши, ўларнинг келажакда баркамол авлод бўлиб вояга етиши учун қатор маданий-маиший ва спорт объектлари қад ростлади. Бошқача айтганда, туманнинг янги қиёфаси бўзатовликларни янги марраларга чорламоқда. Замонавий амфитеатр, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, барча талабларга тўлиқ жавоб берадиган йўллар, савдо мажмуалари ва тикув фабрикаси… Хуллас, туман аҳли замон билан ҳамнафас қадам ташламоқда.

«Bozataw tekstil» тикув фабрикаси очилиши туман тарихида катта янгилик бўлди. Фабриканинг фаолият бошлаши туфайли 300 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Фабрика маҳсулотлари, биринчи навбатда, ички бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдирмоқда. Шунингдек, келгусида таёр маҳсулотларни экспорт қилиш хам режалаштирилган.

Мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор технологияларни кенг жорий қилган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажми, ҳосилдорлик ва маҳсулот турларини кўпайтириш, ҳудуднинг табиий ва иқлим шароитига мос бўлган чорвачилик, шоличилик, балиқчилик ҳамда қизилмия илдизини етиштириш ва чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича 2019-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури ишлаб чиқилди.

Туман ҳудудида қизилмия ўсимлигини плантация усулида етиштириш ва уни чуқур қайта ишлашни янада ривожлантириш бўйича «йул харитаси» ишлаб чиқилган бўлиб, бугунги кунда «SAYAT ANGOR»МЧЖ томонидан йилига 200 тонна,«MOHAMMAD LICORICE ROOTS»МЧЖтомонидан йилига 150 тонна қизилмия маҳсулотини экспортга чиқариш йўлга қўйилган. Натижада 17 фуқаро иш билан таъминланди.

Туманда чорвачиликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.Мамлакатимизда кейинги пайтлари зотдор молларни четдан олиб келишда фермер хўжаликларига қулай имкониятлар яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, аҳолини арзон сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлашда қўл келяпти.

Айни пайтда«Бўзатов симментал»ва«Агро бизнес Бўзатов»чорвашилик комплекслари қурилишлари давом этмоқда. Улар қуриб битказилса, 650 бош қарамол олиб келиниб, 50 фуқародоимий иш билан таъминланади.

Ҳозирги пайтда «Бўзатов яйлови» ишлаб чиқариш кооперативи томонидан гидропоника усулида ем-хашак етиштириш бўйича тажриба ишлари олиб бориляпти. Ҳар хил витаминлерге бой бўлган, гидропоника услубида таёрланган 1 кг буғдой 4-5 кунда 5-6 кг массага эга бўлиши тажрибада синовда ўтказилди.Гидропоника услубида етиштирган буғдой билан озуқланган сиғирнинг сути 20-25 фоиз кўпайиб, бузоқларнинг ўсиши ва семиришида муайян даражада фарқ мавжуд эканлиги аниқланган.

– Кооперативимиз, асосан, аҳоли молларига озуқа етказиб бериш билан шуғилланади. Шунингдек, молларга озуқ-овқат маҳсулотларини, яъни гидропоника услубидаем-хашак етиштиришни ҳам йўлга қуйганмиз, -дейди кооператив раҳбари Бектилеу Абилов. – Биз етиштирган ем-хашак мол сутини 20 фоиз оширмоқда. Шунингдек, яқин кунларда буғдой сути ва ўсимликлар аралашмаси асосида гранулалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдамиз.

«Бўзатов яйлови» ишлаб чиқариш кооперативи 13 кишини доимий иш билан таъминлаган. Тумандаги 20 та хўжаликнинг ҳар бирига 0,5-1 гектар атрофида томорқага ер ажратиб, уларни сув насослари орқали суғориб бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари бош сонини кўпайтириш натижасида чорвачилик соҳасида ижобий натижаларга эришиб келинмоқда.Президентимизинг 2019 йил 7ноябрдаги«Қорақалпоғистон Республикасида чорвашилик тармоқларини жадал ривожлантиришчора-тадбирларитўғрисида»ги қарорига асосан, Бўзатовда чорвашиликни ривожлантириш бўйичаамалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовардир.

-Шартнома асосида Австриядан«Симменталь» наслли 18 бошқорамолни жорий йилнинг май ойида олиб келдик, дейди «Ержанов Рустем» фермер хўжалиги раҳбари Рустем Ержанов. – Улар сентябрь-октябрь ойларида болалайди. Туққандан сўнг ҳар биридан кунига 20 литрдан сут соғиб олинади. Шунингдек, фермер хўжалигимизни кенгайтириш мақсадида сентябрь ойида шу наслли яна 32 бош қорамол олиб келишни режалаштирганмиз.

Туманда халқнинг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, наслли моллар сонини кўпайтириш мақсадида «Еркиндарья шарўа» фермер хўжалиги ҳам Украинадан 25 бош«Гольштейн»ва 25 бош«Симменталь» наслли қорамол олиб келиб боқмоқда.

Бўзатов географик жойлашуви ва иқлим шароити қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга жуда мос. Туманда аҳолига маиший, савдо, транспорт, тиббий ва бошқа турдаги замонавий хизматларни кўрсатиш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида катта заҳиралар мавжуд. Бошқача айтганда, Бўзатовнинг истиқболи порлоқ.

Минажатдин ҚУТЛЫМУРАТОВ,«Янги Ўзбекистон» муҳбири.

«Янги Ўзбекистон» газетаси 2020 йил 2 июнь, 97-сон.

 

Baholang!

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5

O'rtacha baholar 0 / 5. Baholaganlar soni: 0

OAV nomi va parolini kiriting!