ЁШ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН МУНОСИБ РАҒБАТ

 

Ўқув йили якуни муносабати билан Кармана туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида “Ватан тақдири менинг тақдиримда” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир жараёнида мактаб ўқувчилари Президентимиз томонидан илгари сурилган “5 ташаббус” бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Айниқса, мактабнинг санъатсевар ёшлари томонидан ижро этилган кўй-қўшиқлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Одил Ҳотамов кириш сўзи билан очар экан, ёш ижодкорларнинг келгуси ишларига муваффақиятлар тилади.

Тадбир сўнггида мактабда ижодий тарғиботчи томонидан ташкил этилган журналистика, назм ва наср йўналишидаги ижодий тўгаракда фаол иштирок этган бир гуруҳ ижодкор ёшлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими, шунингдек туман Маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Ташаккурнома” ва китоблар жамланмаси билан муносиб тақдирланди.

Отабек АСЛОНОВ

ЎЖИУ Навоий вилояти бўлими раиси