Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси Қозоғистон Республикасининг Абай медали билан тақдирланди

2021-06-06T13:49:20+05:0025 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Яқинда “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021” Халқаро танловида олтин медални қўлга киритган талаба, ёш ижодкор, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси Ислом Асилбеков Қозоғистон Республикасининг Абай номидаги медали билан тақдирланди.

Айтиш жоизки, 2020 йил Қозоғистонда буюк қозоқ шоири Абай таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланган эди.

Шу муносабат билан Қозоғистонда фаолият олиб бораётган «Жаҳон истеъдодлари» уюшмаси томонидан Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган танлов ўтказилган.

Мазкур танловда ёш ижодкор Ислом Асилбеков ўзининг («Abay hikmatlarining yoshlar tarbiyasidagi ahamiyati va roli» mavzusida yozgan ilmiy-tahliliy materiallari uchun. За научно-аналитические материалы на тему «Значение и роль мудрости Абая в воспитании молодёжь».) билан қатнашиб муносиблар қаторида эътироф этилган эди.

Куни кеча эса Ислом Асилбеков Абай номидаги медаль, гувоҳнома ва «Жаҳон истеъдодлари» Уюшмасининг маҳсус совғалари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси номидан Ислом Асилбековнинг келгуси ижодий, илмий фаолиятига омад тилаган ҳолда юксак марралар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси