ЁШ ЖУРНАЛИСТ ХАЛҚАРО ОЛТИН МЕДАЛЬ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

2021-05-19T13:59:33+05:0019 May, 2021|Умумий янгиликлар|

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мутахассиси, ёш журналист Ислом Асилбеков Қозоғиcтон Республикасининг Нурсултон шаҳрида МДҲ давлатлари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021” Халқаро танловида 14 та мамлакат ичида Журналистика йўналишида иштирок этиб, Халқаро танлов ҳакамлари хулосасига кўра биринчи ўринга лойиқ кўрилиб, олтин медаль билан тақдирланди.

Ислом Асилбеков бугунги кунда Уюшмамизда фаолият олиб бориш билан бир қаторда Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 3 босқич талабаси ҳамда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани халқ таълими тасарруфидаги 179-умумтаълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси лавозимида ишлайди.

Бугунги кунгача 300 га яқин публицистик мақола  ва бадиий ҳикоялари туман, вилоят, республика Босма ОАВда ёритилган, 10га яқин илмий-тақризий, тезисли мақолалари Буюк Британия, Германия, Нидерландия каби давлатларнинг халқаро журнал, конференция-монография тўпламларида чоп этилган.

Қозоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган “Жаҳон истеъдодлари” уюшмаси ва Қирғизистон Республикасининг “Қирғиз шоир-ёзувчилари” жамоат фонди аъзоси. Қозоғистон Республикасининг «Абай» номидаги адабий медали «Жаҳон истеъдодлари уюшмасининг» (Қозоғистон) “Елеулi енбегi ушiн” («Муҳим хизматлари учун»)  медали соҳиби.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси номидан Ислом Асилбековнинг келгуси ижодий, илмий фаолиятига омад тилаган ҳолда юксак марралар ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси