ҚУТЛАЙМИЗ

2021-05-15T09:46:09+05:0015 May, 2021|Қутловлар|

Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, таниқли шоир Абдусаид Кўчимов таваллуд топган кун.

Абдусаид Кўчимов 1951 йил 15 май куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 1972 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика (ҳозирги университет) институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини «Ўқитувчи» нашриётидан бошлаган. Кейинчалик Болалар газетасида, “Шарқ юлдузи” журналида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ва бошқа қатор масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Йигирмага яқин шеърий ва насрий китоблари чоп этилган.
2017 йилдан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори лавозимида ишлаб келмоқда.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени ҳамда «Шуҳрат»  медали билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан устоз журналист Абдусаид Кўчимовни таваллуд куни билан чин дилдан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, оилавий фаровонлик, улкан ижодий ютуқлар тилаймиз.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси