Муҳаммад (Рузубай) Акўреннинг ғолиб сифатидаги видео-мурожаати таржимаси:

2021-05-11T16:03:59+05:0011 May, 2021|Умумий янгиликлар|

– Ота юртим Ўзбекистон давлати томонидан менга тақдим этилган маънавий аҳамияти мен учун бемисл бўлган жуда обрўли “Олтин қалам” мукофоти учун, авваламбор, Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон давлатига, қимматли қардошлари бўлган ўзбек халқига, уларнинг Туркиядаги вакили бўлган Ўзбекистон элчисига энг самимий миннатдорчилик, қалбий ташаккурларимни билдирмоқчиман.

Ўзбекистон миллий мустақиллигнинг 30 йиллиги арафасида, бугунги дунёда шиддатли ўзгаришлар бўлаётган бир даврда мен учун бу мукофот уфқларни ёритган ёрқин бир зиё, самимий севинч ҳамда буюк ифтихор манбаси бўлди.

Ўзбекистон менинг — Ота юртимдир. Аждодларим, бобо-колонларим Бухорои – Шарифда униб-улғайганлар, олий даражада таълим, таҳсил олган, атрофидагиларга ҳам илм берган қадим турклардандир.

Мен ҳам уларнинг изидан, кўрсатган йўлларидан юриб, турк дунёсининг маданият ва маърифат бешиги бўлган Ўзбекистонни кенг тарғиб қилишни, қаламим ва қалбим билан бу йўлда хизмат қилишни ўзим учун бир ибодат каби иш, деб биламан. Бу йўналишдаги фаолиятимни катта ҳаяжон ва муҳаббат билан давом эттирмоқдаман.

Журналистик фаолият олиб бораётганимга яқинда тахминан 27 йил бўлади. Мен бу фаолиятимдаги илк мақолаларимда Ўзбекистонни қаламга олган эдим, Имом Бухорий, Имом Термизий, Самарқанд ва Бухорони қаламга олгандим. Ҳозирги кунда, ҳам хусусан мазкур мукофотни олган кунларим ҳам бу буюк имомларимизни, оламшумул муттафаккир Алишер Навоийни, жаҳонда тенгсиз Амир Темурни дунёга, афкор оммага таништиришни ўзимга катта бир шарафли вазифа, деб билмоқдаман.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу мукофотга мени лойиқ кўрган Ўзбекистон вакилларига, Муҳтарам Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига, ҳукумат раҳбариятига, танлов ҳайъати аъзоларига такро-такрор ташаккур айтаман.

Бундан кейинги фаолиятимда ҳам, Ўзбекистонга бўлган меҳримни намоён қилишда давом этаман, иншаалоҳ. Бу мамлакатни кенг жамоатчиликка, туркий дунё давлатларига турли нуқтаи-назарлардан таништириб бориш мен учун ҳаёт тарзидир, бир муҳаббат ва севги амалидир. Яна такрор ва такрор бу мукофот учун ўз миннатдорчилигимни билдираман ва раҳмат айтаман.