ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-05-10T12:54:19+05:0010 May, 2021|Қутловлар|

Бугун таниқли журналист, узоқ йиллар радио соҳаси тизимида самарали фаолият юритган устоз ижодкор, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари в.б. Мавжуда Юлдашева таваллуд топган кун.

У 1955 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирда Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида таҳсил олган. Мутахассислиги – радиожурналист.

1976 – 2011 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Чет мамлакатларга эшиттиришлар халқаро радиоканали, “Ёшлар” телерадиоканалида фаолият кўрсатган.

“Энг улуғ, энг азиз” Республика танлови ғолиби ҳамда “Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони соҳибаси.

2012 йилдан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг жамоатчилик билан алоқалар, ижодий-ташкилий йўналишларида иш олиб борган. Хозирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси ўринбосари в.б. сифатида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси жамоаси Мавжуда Юлдашевага узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ҳамда оилавий фаровонлик тилайди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси