ҲАМДАРДЛИК

2021-05-07T11:40:22+05:007 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Президентнинг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Рустам Қосимов вафот этди.

Етук давлат ва жамоат арбоби Рустам Собирович Қосимов Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, 2 марта Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Бош вазирнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси биринчи ўринбосари – Ташкилий-кадр хизмати раҳбари – Давлат бошқаруви академияси ректори, Президентнинг Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси, Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси  ректори вазифаларида баракали фаолият кўрсатиб, давлат ва жамият ривожи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.

Р.Қосимовнинг маҳалла институтини яна такомиллаштириш, унинг нуфузини ошириш, мамлакатимизда хотин-қизлар ва оила масалалари   билан ишлашни янги босқичга олиб чиқиш, кексалар ва нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги  фаоллигини ошириш, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этишдаги муносиб хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Рустам Қосимовнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси