АДОЛАТ МЕЗОНИГА АМАЛ ҚИЛИНИБДИ

2021-05-05T16:57:34+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

М. МАҒЗУМОВ,

“Наманган ҳақиқати” газетаси

бўлим мудири.

“Олтин қалам”нинг бу йилги барча йўналишлар бўйича ғолиблар ва совриндорлар рўйхати билан танишиб, иқрор бўлдикки, муносиб ғолибларни саралашда ният қи линганидек, янгича тизим ва шаффофлигу холислик тамойилларининг устуворлиги яққол намоён бўлиб турибди.

Яшириб нима қиламиз, бу борада авваллари айрим камчиликлар ва бошқа ножоизликлар таъбир жоиз бўлса, “бўй кўрсатиб” қоларди…

Журналистика соҳасида узоқ йиллардан буён баҳоли-қудрат қалам тебратиб келаётган ижодкор сифатида эътироф этишим жоизки, танловлар бундан кейин ҳам мана шундай очиқ ва холис давом эттирилиши керак.

Бундан хурсанд бўлдик, қувондик. Шундай қоида-ю тартиб асосида ташаббус қилганларнинг барчасига кейинги фаолиятларида ҳам омад ва муваффақиятлар тилаймиз. Ҳамиша юзлари ёруғ бўлаверсин!

Зеро, адолат ва ҳақиқат мезон бўлган ҳар қандай иш шарафлидир.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)