ЖАМОАМИЗ ЮТУҒИ

2021-05-05T15:58:58+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Артикгул АИМБЕТОВА,

ЎзМТРК Қорақалпоғистон телера­диокомпанияси бош муҳаррир ўринбосари, радио йўналишида “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича 2-ўрин совриндори

— 1997 йил январь ойидан бошлаб Қорақалпоғистон радиоканалида ижод қилиб келмоқдаман.

“Олтин қалам” XV Миллий мукофоти учун 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурига бағишлаб тайёрланган “Илм — ривожланиш пойдевори” эшиттиришим, шунингдек, “Давлат дастури амалда” ва “Маҳалла раиси — реформатор” номли мақолаларим билан қатнашдим.

Мамлакат тараққиётининг пойдевори ҳеч гумонсиз, илм-фан ва инновациядир. Буни муҳтарам Президентимиз ҳам ҳар доим таъкидлайдилар. Шу сабабли, “Илм — ривожланиш пойдевори” эшиттиришимда халқ хўжалигида илмнинг тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида тингловчиларга тўлиқ тушунча беришга ҳаракат қилганман.

Танлов қатнашчилари орасидан менинг материалим фахрли 2-ўринга лойиқ кўрилганидан жуда хурсандман. Бу биргина менинг ютуғим эмас, балки Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси жамоасининг ютуғи деб ҳисоблайман.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)