ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАШ — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТНИНГ ИШИ

2021-05-05T15:38:09+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Гулмира Мусажонова,

“Madaniyat va ma’rifat” телеканали катта муҳаррири, телевидение йўналишида “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бўйича 3-ўрин совриндори

— Мен 1972 йилнинг 27 июнида ижодкорлар оиласида таваллуд топдим. Оилада ҳар кунги машғулоти телевидениега тайёрланадиган янги кўрсатувга тайёргарлик ёки янги асар устида соатлаб ишлаш бўлган раҳматли дадам Фарҳод Мусажоновнинг айрим хислатларини ўзимда сезаман.

1994 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тамомлаган бўлсам-да, теле ижодий фаолиятимни анча олдин бошлаган эдим. “Болалар”, “Лаҳза” информацион дастури, “Танаффус”, “Ёшлик” телелойиҳалари билан доимий ҳамкорлик қилардим. Ўзим ҳам эфирда бошловчилик қилган пайтларим кўп бўлган.

2006 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан тақдирландим.

“Олтин қалам”даги эътирофдан ғоят хурсандман.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)