КАМТАРОНА ИЖОДИМГА ЭЪТИБОР

2021-05-05T15:28:11+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Наргиза КУЛМАТОВА,

“Poytaxt-Inform” радиоканали муҳаррири, радио йўналишида “Энг яхши журналистик материал учун” номинацияси бў­йича
1-ўрин совриндори

— Таассуротларимни гапиришдан аввал ра­диомиз ҳақида айтиб ўтсам. “Poytaxt-Inform”га 2002 йилда асос солинган бўлиб, FM 103.5 (ўзбек тилида) ҳамда FM 107.2 (рус тилида) тўлқинлари орқали эфирга узатилади. Радиомиз, асосан информацион-ахборот дастурлари билан бойитилган.

Мен Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси радио ахборот маркази ҳамда 17 та нодавлат радиостанцияларининг қўшма лойиҳаси бўлган “Ўзбекистон онлайн” информацион дастурини, юртимиз ҳаётига оид сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги янгиликлар; анжуман, йиғилиш, учрашув, брифинг, форум каби муҳим тадбир жараёнидан тайёрланадиган махсус репортажларни ўз ичига олган “Махсус хабар” радиоэшиттиришини, она тупроғимиздан етишиб чиққан буюк дарғалар ҳаёти, фаолияти, эришган ютуқлари, бизгача етиб келган илмий, маданий, маънавий, маърифий мерослари, уларнинг жаҳон ҳамжамиятидаги аҳамияти, тарихи ҳақидаги маълумотлар жамланган “Ўтмишга нигоҳ” дастурини, шу­нингдек, “Соғлом ҳаёт” информацион-кўнгилочар дастурини тайёрлайман.

Мана шундай камтарона ижодимиз эътироф топганидан хурсандман.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)