ВИЖДОНАН ВА МЕҲР БИЛАН

2021-05-05T14:43:44+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Севара ЗОКИРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати Агентлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими бошлиғи – директорнинг матбуот котиби, “Олтин қалам” XV халқаро Миллий мукофотининг “Энг яхши матбуот хизмати” номинацияси совриндори.

— 2018 йил 26 январда Давлат хизматлари агентлигининг жамоатчилик билан алоқалар бўлимига масъул бўлдим. Бу ҳуқуқшунос учун нотаниш иш. Аммо жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларни эндигина ишга тушган тизим билан боғлашнинг ҳам ўз синовлари бор эди.

Муҳими, матбуот ва сўз эркинлиги, давлат идоралари очиқлиги ва шаф­фофлигини таъминлаш борасида мамлакатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар барча даражадаги идора ва ташкилотларда халқ билан мулоқотнинг янгича, самарали воситаларидан фойдаланиш амалиётини жорий этилишига туртки бўлди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан матбуот котиблари мақоми ҳам белгилаб берилди. Юклатилган вазифа виждонан ва масъулият билан адо этилса, бас!

Бугунги эътироф, биз тўғри йўналишда эканлигимизни англатади ва янада катта масъулият юклайди. Давлат хизматлари агентлиги аҳил жамоаси жамоатчилик билан шаффоф ва очиқ мулоқотини давом эттиради.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)