ЗИММАМИЗДА ЮКСАК ВАЗИФА

2021-05-05T14:33:45+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Улуғбек Раҳмонқулов,

“O‘zbekiston 24” телеканали “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурлар бўлими бош муҳаррири. Телевидение йўналишида “Энг яхши журналис­тик материал учун”номина­цияси бўйича 1-ўрин соҳиби.

— “Олтин қалам” мукофоти фақатгина менга эмас, балки ижодий жамоамизга тақдим этилди. Бизга билдирилган бундай юксак ишонч зиммамизга янада сермаҳсул ишлашдек улкан масъулият юклади.

Шуни айтишим керакки, биз улуғвор ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Бу жараёнда журналистлар омма эътиборига олиб чиқиши, мутасадди ташкилотларнинг эътиборини қаратиши зарур бўлган масалалар жуда кўп. Чунки янгиланиш даври ислоҳотлари ниҳоятда юқори, кўлами шунчалик кенгки, бунга танқидий таҳлиллар орқали ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Жорий йилда давлатимиз томонидан янги уй-жойлар қуриш учун 10 триллион 500 миллиард сўм маблағ ажратиляпти. Бу — Ўзбекистон тарихида кузатилмаган. Яъни, бу яна 54 минг нафар оила ўз уй-жойига эга бўлади, дегани. Бундан аввал, яъни 2012-2017 йилларда янги уй-жойларни қуриш учун давлат бюджетидан 10 триллион 600 миллиард сўм маблағ йўналтирилган экан. Таққослаб кўрсак, бу йил ажратилаётган маблағлар 5 йиллик маб­лағларга тенг бўляпти.

“O‘zbekiston 24” телеканалида ҳар ҳафтанинг якшанба куни эфир юзини кўрадиган “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастурида биз мана шундай ислоҳотларнинг реал натижаларини таҳлилий, қиёсий ва таққослаб халқимизга етказиб беришга астойдил ҳаракат қиляпмиз.

(«HURRIYAT» газетасининг 2021 йил 5 май 19-сонидан олинди)