Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар учун юртимиздаги илк мультимедиa студияси очилмоқда

2021-05-05T13:37:30+05:005 May, 2021|Умумий янгиликлар|

Бугун “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги доирасида “Севимли” телеканали ва ЎзЭОАВМА ҳамкорлигида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида мамлакатимиздаги илк талабалар мультимедиа студияси очилмоқда.

Бу ерда энг фаол ва ташаббускор талабалар гуруҳи журналистиканинг амалий кўникмаларини ўзлаштиришлари, шунингдек талабалар ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни мазкур ёшлар лойиҳасини ўз ҳомийлигига олган “Севимли” телеканали орқали ёритишлари мумкин. Олдинда ёшларни оммабоп интернет ва телевизион платформаларда ишлаш жараёнлари кутмоқда, ҳозир эса, улар маҳорат дарслари, семинар-тренинг машғулотлари орқали ўз кўникмаларини оширишлари, ўз услуб ва йўналишларини топишлари  зарур.  Бундан ташқари, “Пойтахт” радиоси билан ҳамкорликда радиостудия ҳам очилади.

 

манба: https://oav.uz/en/news/81