Германиялик журналист Биргит Ветцель

2021-05-04T17:45:37+05:004 May, 2021|Умумий янгиликлар|

 

(“Олтин қалам” ХV миллий мукофоти учун халқаро танловининг “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинацияси II ўрин соҳибаси)

–Тошкентда бўлиб ўтган халқаро тадбирнинг барча иштирокчилари ва Ўзбекистон халқига илиқ саломимни йўллашдан маъмнунман. Бугун Ўзбекистон элчихонаси томонидан давлатингизда ўтказилаётган Халқаро журналистлар танловида мукофотга сазовор деб топилганимни эшитиб, бағоятда ҳурсанд бўлдим. Шу онларда сизлар билан биргаликда бўла олмаганимдан афсусдаман, аммо келгусида албатта, Ўзбекистонда ёки Германияда учрашишга умид қиламан.

Аввало, мазкур нуфузли мукофотга сазовор деб топилганлигим учун чуқур эҳтиромимни изҳор этишга ижозат этгайсиз. Мен Марказий Осиё минтақаси бўйича мутахассис журналист сифатида кўплаб йиллардан бери ўз мақола, радио ва видеолавҳаларим билан Германия жамоатчилиги эътиборини қуёшли Ўзбекистон диёри, унинг бой тарихий маданияти, меҳмондўст ва бағри кенг ҳалқи, ҳамда немис ишбилармонлари учун яратилган қулай иқтисодий шароитлари ҳақида бохабар қилиб келмоқдаман.

Юртингизда бир неча марта бўлиб, у ерда амалга оширилаётган барча соҳалардаги кенг кўламли ислоҳатларни гувоҳи бўлганман. Оҳирги беш йил мобайнида амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги, иқтисодий ва давлатнинг умуман олган барча соҳаларидаги оламшумул ўзгаришлари эса нафақат ҳайратланари, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг жахон хамжамияти этиборида тубдан ўзгариб, ўзаро ҳамкорлик ва тотувлик минтақаси каби гавдаланишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги давом этаётган пандемия шароитига қарамасдан яқин кунларда коронавирусга қарши вакцина қабул қилишим биланоқ, ёз ойларида  Ўзбекистонга яна ташриф буюриб, янги ва қизиқ мавзуларда материаллар тайёрлаб, юртингизни Германия ва Европа жамоатчиликларига кенг тараннум қилишда давом этиш ниятидаман.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга биринчи навбатда сиҳат-саломатлик, тотувлик ва албатта бахт-омад тилаб қоламан. Ўзбекистонда, Тошкентда ёки Германияда кўришгунча. Яна бир бор ушбу мукофотга мени лойиқ кўрганлигингиз учун ташаккур айтаман.