ҚУТЛАЙМИЗ!

2021-05-03T10:08:59+05:003 May, 2021|Қутловлар|

Бугун, 3 май Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси экспертлар кенгаши раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси бошқаруви аъзоси, устоз журналист Шерзод Ғуломов таваллуд топган кун.

Шерзод Ғуломов 1944 йил 3 май куни Тошкентда туғилган. Тошкент Давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тугаллаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон телевидениесида муҳаррирликдан бошлаб, бош муҳаррир, дастурлар директори лавозимларида ишлаган.

Шундан сўнг, Афғонистон телевидениесида маслаҳатчи лавозимида фаолият юритиб қардош мамлакат тележурналистикаси ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган. Кейинчалик фаолиятини Тошкент халқаро радиоканали директори, раис ўринбосари лавозимларида давом эттирган.

2004-2014 йилларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси сифатида иш олиб борган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони ҳамда “Дўстлик” орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси номидан устоз Шерзод Ғуломовни таваллуд куни билан самимий табриклаймиз, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик тилаймиз.

 Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси