Бухорода матбуот анжумани булиб утди

2021-04-30T16:02:56+05:0030 Aprel, 2021|Бухоро вил.|

Бугун, 29 апрель куни “Sahid Zarafshon” меҳмонхонасида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2021 йил биринчи чорагида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, атмосфера ҳавосини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида давлат назоратини таъминлашда бажарилган  ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда бошқарма раҳбарияти ва ходимлари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ҳамда блогерлар иштирок этди.

Дастлаб ҳисобот даврида бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.  Бу ҳақда бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи Камол Қўзиевнинг ҳисоботи тингланди. Нотиқ ўз сўзида чиқиндиларни бошқариш, биохилмахилликни асраш, тоза ичимлик суви, чўлланиш даражасини камайтириш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш масалалари юзасидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтди.

Анжуманда бошқарма томонидан амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда  келгусидаги вазифалар ҳақида ҳам ахборот берилди.

Тадбир якунида оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар.

ЎзЖИУ Бухоро вилояти бўлими