ҲАМДАРДЛИК

2021-04-28T13:25:19+05:0028 Aprel, 2021|Умумий янгиликлар|

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими прокурори лавозимида ишлаб келган Самир Раҳмонов 33 ёшида вафот этди.

Меҳнат фаолиятини Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда бошлаган Самир Раҳмонов кейинги йилларда маҳкама матбуот хизмати масъул вакили сифатида оммавий ахборот воситалари ходимлари билан самимий ва очиқ мулоқотни йўлга қўйганди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Самир Раҳмоновнинг  вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, яқинларига чукур ҳамдардлик билдиради.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси